• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Фарғонадаги уйлар бузилиши вақтинчалик тўхтатилдими? Уйлар нега бузилаётган эди?

    Айни кунларда Фарғона шаҳрининг Алишер Навоий, Соҳибқирон Темур ва Фаробий кўчалари кесишмасида жойлашган икки қаватли уйлар бузиляпти. Халқ тили билан айтганда, «Гидролизний» шаҳарчасидаги бу уйларнинг бузилишига нима сабаб бўлди?

    Фото: «Дарё»

    Фарғона шаҳар ҳокимининг 2019 йил 8 январдаги қароридан маълум бўлишича, А.Навоий, С.Темур ва Фаробий кўчалари кесишмасида жойлашган 2 қаватли маънан эскирган айрим турар ва нотурар биноларни бузиш, бузилишдан бўшаган ер майдонларини шаҳар ер захира фондига қайтариш белгиланган.

    Қарорга кўра, А.Навоий кўчасидаги 30, 32, 32 «а», 34, 36, 38, 38 «а», 40-сонли, Фаробий кўчасидаги 3, 5-сонли, С.Темур кўчасидаги 34, 36-сонли 2 қаватли жами 12 та уй бузилишга тушган.

    Шаҳар ҳокимининг қарорида тегишли ташкилотларнинг ушбу уйларда яшаш белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги хулосалари бузиш учун асос қилиб олинган. Хўш, бузилаётган уйлар яшаш хавфсизлигига жавоб берармиди?

    Архитектура, ёнғин хавфсизлиги хизмати, давлат санитария эпидемиология назорати маркази мутахассисларининг хулосаларига қараганда, бузилаётган ушбу икки қаватли уйлар 1946–1947 йилларда темир бетон боғламаларсиз қурилган. Бу уйларда ертўла қурилиши инобатга олинмагани оқибатида бинода зах, хонадонлар пол қисмида кўтарилишлар, иморатда қисман чўкиш ҳолатлари содир бўлган. Қурилишда ёғоч тўсинлардан фойдаланилган ва унинг яроқлилик муддати 25 йил ҳисобланади. Уйлар қурилганига эса 70 йилдан ошган.

    Бу гаплар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билиш мақсадида «Дарё» мухбири уйларни бузаётган усталарнинг иши билан танишди.

    Фото: «Дарё»

    «Мана шу чириган ёғочларни ҳам расмга олинг, уйнинг томини бузганимизда чиқди. Бунга ўхшаб зўрға турган ёғоч тўсинлар кўп экан. Уйлар ичкаридан шўрлаган, биринчи қаватларнинг ҳолати жуда ёмон. Чунки, бу уйларда подвал йўқ, поллари чириб кетган. Бир-бирига зах ўтиб ётибди, ёрилган жойлар бор», – дейди ишчилардан бири.

    Уйи бузилаётган оилаларга нима таклиф этилмоқда?

    Уйи бузиладиган хонадон эгаларига Фарғона шаҳар Регистон кўчасидаги 3 ва 4-уйлардан хонадонлар таклиф қилинмоқда. Шаҳар ҳокимлиги вакиллари билан ўша манзилга бордик. Бузилаётган уйлар ёнидан янги уйлар жойлашган ерга етиб олишга беш дақиқача вақтимиз кетди.

    Регистон кўчасидаги янги уйлар.

    Регистон кўчасидаги янги уйлар.
    Фото: «Дарё»

    Айни кунларда Регистон кўчасидаги уйларда «Гидролизний»дан кўчиб борган 54 оила яшамоқда. Хонадонларга кириб, янги кўчиб келганларнинг яшаш шароити билан танишдик.

    Гулнора Қосимова икки фарзанди билан янги уйга кўчиб ўтганини, икки хонали уйи ўрнига уч хонали уй ажратишганини, бу ердаги шароитлардан хурсандлигини, газ ва электрдан узилишлар йўқлигини айтди.

    Фаробий кўчасидаги икки қаватли 3-уйнинг 25-хонадонида яшаган Ҳаёт Қосимов икки хонали уйи ўрнига уч хонали уйга кўчиб ўтибди. У янги уйнинг кадастр ҳужжатларини қисқа вақт ичида тўғрилаб беришганини айтди.

    Регистон кўчасидаги янги уйлар. Фото: «Дарё»
    Янги уйлардаги квартираларда коммунал муаммолар йўқ, алоҳида иситгичлар қўйилган, яхши таъмирланган, барча қулайликларга эга, «Фарғона» халқаро аэропортига яқин. Тез орада уйларнинг 1-қаватида боғча, поликлиника ишга тушади. Яқин атрофда 40-умумтаълим мактаби, 62-боғча ва саноат коллежи жойлашган. Ҳозир ҳам «Парвоз» умумтаълим мактаби қошида болалар боғчаси ишлаяпти. Қўшимча автобус ва Damas қатнови йўлга қўйилди. Уй ёнидаги йўлдан 6 йўналишда автобус қатнайди.

    Янги уйлар пишиқ ғиштдан қурилган, хоналар тахтапол билан қопланган. Янги уйлар бузилишга тушган эски уйларга нисбатан кенгроқ, яъни 2 хонали 53 кв метр бўлган эски уй ўрнига янги 3 хонали 70 кв метр бўлган уйлар ажратиляпти. Янги уйларнинг яшаш майдони катта бўлгани учун компенсация тўлаш кўзда тутилмаган. Уйларга эгалик ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб бериляпти.

    Одамларни янги уйларга кўчиришда уларнинг яна бир илтимоси инобатга олинди. Гап шундаки, кўп йиллар мобайнида қўни-қўшни бўлиб яшаган оилалар янги уйларда ҳам иложи борича бир-бирларига яқин бўлиб яшаш истагини билдиришди. Шу тариқа эски қўшнилар янги уйларда ҳам имкон қадар битта ёки қўшни кўп қаватли уйларга жойлаштириляпти.

    Шарифжон Ниязметов, Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари

    Регистон кўчасидаги янги уйлар. Фото: «Дарё»

    Бироқ, бузилаётган уйларда яшовчи бир неча оила шаҳар ҳокимлиги томонидан таклиф этилаётган Регистон кўчасидаги хонадонларга кўчиб ўтишни истамаяпти.

    Кўчишдан бош тортаётган оилалар нимадан норози?

    Аҳоли билан суҳбатлашганимизда, улар асосан янги берилаётган уйларнинг шаҳар марказида эмаслигига, мактаб, боғча, ишхонадан узоқлигига эътироз билдиришди.
    38-уйда 3 та оила қолдик. Қўшниларим Ҳабибулло Абдуллаев, Богдан Бубняк ва мен.

    Аслида уйимиз бузилишига, ўрнида инвесторлар томонидан замонавий бинолар қурилишига қарши эмасман. Лекин ҳозирги уйимиз шаҳар марказида бўлгандан кейин, марказдан уй беришлари керак-да. Ҳокимият таклиф қилаётган уй эса шаҳар четида, транспорт қатнови қийин.

    Қулай бўлгани учун ҳам марказдан уй олганман. Болалар мактабга, репетиторга қийналмасдан бориб келиши учун. Катта фарзандим 9-, кичиги 10-мактабга боради. Иккала мактаб ҳам уйимиз яқинида, бир-икки кўча нарида жойлашган.

    Мана, марказда қанча янги уйлар қуриляпти. Қурилиши энди бошланган уй бўлса ҳам майли, битгунича ижарада яшаб тураверамиз.

    Ҳозир яшаб турган уйимиз 97 квадрат метр. Биз шунга тенг уй беришсин, деб туриб олганимиз йўқ. Беш-ўн квадрат метр кичикроқ бўлса ҳам, шаҳар марказидан уй беришсин.

    Жамшид Турсунов 38-уй, 2-хонадон эгаси

    Фото: «Дарё»
    Уйим 3 хонали, бир ўзим яшайман. Шахсан мен янги уйга кўчиб ўтишга қарши эмасман. Лекин уйимиз шаҳар марказида жойлашганми, ўрнига бериладиган уй ҳам марказда бўлсин. Шунча йил марказда яшаб ўрганганмиз, ишга, бозорга пиёда бориб келганмиз.

    Ҳокимият бераётган уйлар шаҳар четида экан. Шунинг учун кўчмай турибман. Марказдан ҳам икки марта уй таклиф қилишди. Биттаси бир хонали экан, рози бўлмадим. Иккинчиси катта йўлдан анча ичкарида жойлашган экан.

    Ольга Ивлева, 32-уй, 3-хонадон эгаси

    87 ёшдаман. 33 йил болалар уйида ишладим. Соғлигим яхши эмас. Менга ўхшаган кекса одамга касалхона, дорихона яқин бўлгани қулай.

    Юқори қаватларга чиқиб, тушишга қийналаман. Шунинг учун биринчи ё иккинчи қаватдан уй беришсин. Шаҳар марказидан бўлсин.

    Гулфани Гилманова, 36-уй, 6-хонадон эгаси

    Ҳозирча кўчишдан бош тортаётган оилалар уларга таклиф қилинаётган янги уйларни бузилаётган уйларига нисбатан арзон ва шаҳар марказидан четдалигини айтишмоқда.

    Улар ўзлари яшаб турган уй қийматига тенг ёки ундан арзонроқ, кичикроқ бўлса-да, шаҳар марказидан уй берилишини талаб қилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Икки аёлга марказдан уй берилди

    30, 32, 36 ва 38-уйларда таклиф этилаётган янги уйларга кўчишни истамаётган 10 оила яшаётган эди. 10 февраль кунигача икки оила шаҳар марказидан уй олиб, кўчиб ўтди.

    Алишер Навоий кўчасидаги 36-уйнинг 3-хонадонида яшовчи Светлана Турсуновага шаҳар ҳокимлиги томонидан Регистон кўчасидаги 4-уйнинг 1-хонадони таклиф этилган. Бироқ у бу уйга кўчиб ўтишдан бош тортган. Шундан сўнг унга ҳокимият воситачилигида алмаштириш йўли билан шаҳар марказидан уй топиб берилди.

    Халқ тилида «Ҳарбийлар шаҳарчаси» деб аталадиган мавзеда жойлашган 50 «в» уйдаги хонадон маъқул келди. Бешинчи қаватда, 3 хонали уй, майдони 70 квадрат метр атрофида. Бу ердаги уйим 2 хонали, 50 квадрат метр эди. Тўғри, кўчиб ўтаётган уйим таъмирталаб экан. Лекин шаҳар марказида жойлашгани учун рози бўлдим. Темир эшикни, акфа ромларини ҳам кўчириб, олиб кетяпман. Ўша уйни таъмирлаб, кейин ўрнатамиз.

    Биз кўчиб ўтаётган уй эгаларига Регистон кўчасидаги янги уй маъқул келди. Ўзаро келишиб, уйларни алмаштирдик. Кеча нотариус орқали уйни ўз номимга расмийлаштириб беришди. Мана, бугун кўчяпмиз.

    Светлана Турсунова

    Фото: «Дарё»

    38-уйнинг 6-хонадонида яшовчи Эътибор Абдуллаева ҳам ўзига таклиф этилган янги уйни шаҳар марказидаги уйга алмаштирди.

    Менга таклиф қилишган уй ҳам ёмон эмасди – янги қурилган, қулай, дейишди. Лекин олтмиш ёшда ўрганиб қолган жойингдан кўчиш қийин экан. Унинг устига соғлиғим яхши эмас. Шунинг учун марказга яқинроқдан уй беришларини сўрадим.

    Бир оилага ҳокимият менга таклиф қилган Регистон кўчасидаги 3-уйнинг 25-хонадони ёқди – қариндошлари ўша ерда экан. Менга эса, унинг шаҳар марказидаги уйи маъқул келди. Шаҳар ҳокимлиги вакиллари ёрдамида икки томон рози бўлиб, уйларни алмаштирдик. Уй ҳужжатларини расмийлаштириб, кўчиб ўтдим.

    Эътибор Абдуллаева

    Бузилишга тушган уйларда шу кунгача яшаб келаётган 8 оила ҳам шаҳар марказидан уй берилишини кутмоқда.

    Бузилаётган уйлар ўрнида ким нима қуради?

    Фарғона шаҳар ҳокимининг қарорида кўрсатилган 12 та уй тўлиқ бузилса, шаҳар марказида қарийб 21 минг квадрат метр бўш майдон пайдо бўлади. Кўчирилаётган аҳоли ўртасида бу борада ҳам турли гап-сўзлар юрибди – бузилаётган уйларимиз ўрнида нима қурилади, инвесторлар кимлар ўзи?

    Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, бу ерда «Chung Construction Design Group» компанияси томонидан қиймати 98 млн доллардан ортиқ лойиҳа асосида 500 ўриндан иборат 21 ва 18 қаватли меҳмонхона, 10 қаватли бизнес маркази ҳамда савдо мажмуаси қурилиши режалаштирилган.

    2018 йил 23−26 июль кунлари Фарғона вилоят ҳокимлиги делегацияси Жанубий Кореяда бўлиб, «Chung Construction Design Group» компанияси вакиллари билан Фарғона шаҳрида беш юлдузли меҳмонхона ва замонавий кўп қаватли турар жой комплексларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича дастлабки келишувга эришган. Бу борада вилоят ҳокимлиги ва компания ўртасида меморандум имзоланган.

    Жорий йилнинг 25 январь куни компания вакиллари Фарғона вилоятига келган. Жанубий кореяликлар ташрифи вақтида Фарғонада «Fergana complex City» лойиҳасини амалга ошириш бўйича оғзаки келишувга эришилган. Шу куни Фарғонада компания вакиллари томонидан бу лойиҳани амалга ошириш учун «Chung group – TGDG» номи билан янги хорижий корхона ташкил қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказилган.

    Вилоят ҳокимлиги вакилининг маълум қилишича, жараён ҳали музокара босқичида ва лойиҳа бўйича расмий ҳужжат қабул қилинмаган.

    Бузиш ишлари вақтинчалик тўхтатилдими?

    Биринчи босқичда А.Навоий кўчасидаги 8 та турар ва 4 та нотурар жой биноларини бузиш ишлари бошланган эди. 10 февралгача 3 та уй тўлиқ бузилган, битта уйни бузиш ишлари давом этмоқда.

    30, 32, 36 ва 38-уйларда эса ҳозирча янги уйларга кўчишни истамаётган 8 оила яшамоқда. Улар янги уй билан таъминлангунга қадар бу 4 та уйни бузиш ишлари вақтинча тўхтатилган.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, прокуратура томонидан шаҳар ҳокимлигига 8 та хонадон эгалари билан Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган тартибда келишув битими тузгандан кейин кўчириш ишларини амалга ошириш мажбурияти юклатилган.

    Ҳозирча Фарғона марказида – «Гидролизний» шаҳарчасидаги вазият шундай. «Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради...

    11.02.2019, 14:40   Изоҳ (0)   32010
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиядаги вақтинчалик ушлаб туриш марказларидан 500 дан ошиқ киши Ўзбекистонга қайтариб келинди

    11.02.2019, 14:20

    Қашқадарёдаги пахта тозалаш заводида кузатув камераси ўчирилиб, 213 млн сўмлик чигит ўғирлангани аниқланди

    11.02.2019, 13:59

    Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбари лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини Абдусалом Азизов эгаллади

    11.02.2019, 13:32

    Ўзбекистонда Webster университетини очиш бўйича келишув имзоланди

    11.02.2019, 13:15

    Лола Каримованинг ёрдами билан юраги хаста 3 нафар бола Францияда операция қилинди

    11.02.2019, 13:01

    Халқ банкининг Қувадаги бўлимидан йўқолган қарийб 39 минг доллар филиал мансабдорларидан ундириладиган бўлди

    11.02.2019, 12:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.