Канадада юк поезди рельсидан чиқиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «РБК».
Поезд Канада Тинч океани темирйўлларига қарашли бўлган. Компания ҳодиса юзасидан ички суриштирув ўтказмоқда.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг маълум қилишича, ҳаммаси бўлиб дон ортилган 30—40 та вагон ағдарилган. Улар дарёга қулаган, бироқ мутахассислар ҳозирга қадар сувга ёқилғи ва бошқа зарарли моддалар сизиб чиққанини қайд этмаган.
Ҳалок бўлганлар орасида поезд муҳандиси ва икки нафар вагон кузатувчилари бўлган.
Изоҳ (0)