Гавайида 100 ёшдан кичик бўлганларга сигарета сотишни ман этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Мазкур қонун лойиҳаси АҚШдаги ушбу штат қонунчилик йиғини муҳокамасига киритилди. Ҳужжат сигарета харид қилиш ёшини босқичма-босқич ошириш кўзда тутилмоқда.
Жумладан, келгуси йили 30, яна бир йилдан сўнг 40 ёшгача. Шу тариқа, 2024 йилга келиб сигареталар фақат бир асрдан ошиқ яшаганларга сотилади.
Маълумот учун, ҳозир Гавайида тамаки ёши 21 дан юқори бўлганларга сотилади.
Изоҳ (0)