4 февраль куни Москва марказида жойлашган Никита хиёбонидаги тарихий бинода юз берган ёнғин оқибатида қурбон бўлганлар сони 8 кишига етди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
1914 йилда қурилган тарихий бинонинг 1000 квадрат метр майдони ёниб кетган. Бир неча квартиралар қулаб тушган. Криминалистика мутахассислари уйни кузатишда давом этмоқда.
Полиция ёнғин ўчоғи айнан қаерда пайдо бўлганини ҳозирча аниқлай олмаган.
Тахминларга кўра, ёнғин дастлаб бешинчи қаватдаги икки хонадонлардан бирида қисқа туташув натижасида содир бўлган.
Изоҳ (0)