Ўзбекистон картошка етиштирувчилари ассоциацияси раҳбари Элёр Тошпўлатов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 3 февралдан бошлаб Американинг Висконсин штатида ташриф уюштирмоқда, Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВга таяниб, Sputnik хабар берди.
Ўзбекистонлик мутахассислар у ерда катошка етиштириш бўйича илғор технологиялар билан ҳамда АҚШнинг уруғ етиштирувчи компаниялари ва хўжаликлари билан танишмоқда.
Ўзбекистонликлар Америкада ҳар йили бўлиб ўтадиган картошка етиштирувчилар йиллик кўргазмасида иштирок этади ҳамда АҚШ картошка уруғлари банки вакиллари билан танишишади.
Америка Қўшма Шталарида йилига 20 миллион тонна картошка етиштирилади. Висконсин штатида эса – энг йирик картошка уруғлари банки жойлашган.
Изоҳ (0)