Тошкент давлат техника университети Беларусь миллий техника университети билан ҳамкорликда Тошкентда технопарк ташкил этилади, деб хабар берди «Spot».
Яратиладиган илмий-технологик парк Ўзбекистон инновацион инфраструктурасининг биринчи университет субъекти бўлади.
Лойиҳа асосчиси сифатида БМТУ «Политехник» иштирок этади.
У ҳар икки университетнинг илмий-инновацион салоҳиятини бирлаштириш, юқори технологияли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда Беларусь тажрибасидан фойдаланиш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)