Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан йил бошидан бери хорижга чиқиш биометрик паспортларини олиш учун 24 940 та ариза қабул қилинган, деб хабар берди шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Улардан 9372 та хорижга чиқиш паспорти эгаларига тарқатилган. Шундан 570 таси 3 февраль куни тарқатилган.
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида якшанба куни ҳам ишламоқда.
Изоҳ (0)