Самарқанд шаҳар IIО ФМБга қарашли 9-сонли Ички ишлар бўлинмаси фойдаланишга топширилди. Бўлинма «Обод маскан» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўлиб, ушбу маҳалла 32 та кўп қаватли уйлардан иборат. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Бўлинманинг тантанали очилиш маросимида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этишди.
Айни вақтда ушбу ҳудудда 1704 та оила истиқомат қилади ва бу ерда маҳалла фуқаролар йиғини, мактаб, мактабгача таълим муассасаси, 2 та уй жой мулкдорлари ширкати, ҳамда, аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолият кўрсатади. 9-сонли ички ишлар бўлинмаси ходимларининг хизмат вазифасини намунали бажариши учун Ички ишлар вазири томонидан янги хизмат машинаси топширилди.