Футбол бўйича Шотландия чемпионатининг 24-турида «Рейнжерс» клуби «Сент-Миррен»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур учрашувда глазголик футболчилар ҳакам Эндрю Далласнинг қарори билан 4 марта 11 метрлик жарима зарбасидан тўп тепди.
Беллашувнинг 3 ва 55-дақиқаларида ҳимоячи Жеймс Tаверньер дарвозани аниқ нишонга олди, аммо яна битта уринишдан унумли фойдалана олмади. 80-дақиқада эса ҳужумчи Жермейн Дефо пенальтидан гол урди.
«Биз 5 та пенальти тепишимиз керак. Бу жуда ғалати. Ҳакамлар Морелосга қарши ишлатилган қўполликни пайқашмади. Баъзан пенальти белгилашади, баъзида эса йўқ», — дейди «Рейнжерс» бош мураббийи Стивен Жеррард BBC’га берган интервьюсида.
«Рейнжерс» 48 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида «Селтик»дан сўнг 2-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, «Селтик»да 51 очко мавжуд ва захирасида битта ўйин бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)