Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда агентлик барча даражадаги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда 2018 йилда аҳолига кўрсатилган давлат хизматлари сони 5 миллиондан ошгани қайд этилди. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан қирқ баробар кўп бўлган.
Айни пайтда битта марказга ташриф буюрувчилар сони ойига 600 мингдан 1,5 миллионгача етмоқда. Бу келгусида марказларга ташриф буюрувчилар сони ҳозиргидек 5 миллион эмас, 20 миллиондан ҳам ошиши мумкинлигидан дарак беради.