Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Баҳром Ашрафхонов Молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Баҳром Ашрафханов 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1994 йилда Кентукки университетини (АҚШ) тамомлаган.

2002—2004 йилларда Молия вазири ўринбосари — Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2005—2007 йилларда Молия вазирининг биринчи ўринбосари. 2007—2016 йилларда Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи — Молия вазири ўринбосари.

2016—2018 йилларда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси.

Ҳозирги кунга қадар Баҳром Ашрафханов «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қозоғистон пойтахтида намойишлар бўлиб ўтмоқда (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж