Венесуэла Марказий банки яқин фурсатларда Бирлашган Араб Амирликларига 15 тоннага яқин олтин сотишни режалаштирмоқда, дея хабар беради «Корреспондент».
БАА ҳукумати маҳсулотга нақд еврода тўлов қилади.
Келишув суммаси ҳозирча номаълум.
Каракас четга умумий миқдорда 29 тонна рангли метал сотмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Венесуэлада йирик ҳукуматга қарши намойишлар бошланган. Парламент спикери Хуан Гуайдо ўзини вақтинча президент деб эълон қилган. Уни АҚШ ва бошқа давлат раҳбарлари қўллаб-қувватламоқда.
Изоҳ (0)