Хиросима мэри Кадзуми Мацуи ва Нагасаки мэри Томиҳиса Тауэ Россия Федерацияси ва Қўшма Штатларни ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани бузмасликка чақирган, дея хабар беради «ТАСС».
Бу ҳақда Россия ва АҚШ раҳбариятига қўшма нома юборилган.
Агар келишув ҳеч қандай ўрнини босувчи чоралар билан алмаштирилмаса, бу ядро қуролидан фойдаланиш хавфини оширади. Хиросима ва Нагасаки мерлари шу муносабат билан ядро қуролсизлантиришга қаратилган аниқ таклифларни ишлаб чиқишга чақирган.
«Биз АҚШ ва Россиядан Хиросима ва Нагасаки фожиаларини такрорламасликлари учун ҳаракат кутмоқдамиз», — дейилади номада.
Ўрта ва қисқа оралиқдаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги келишув СССР ва АҚШ ўртасида 1987 йилнинг 8 декабрь куни Вашингтонда имзоланган.
У 500 дан 5,5 минг километргача радиусли ракеталарни ишлаб чиқаришни ва яратишни тақиқлайди.
Изоҳ (0)