Миср Араб Республикасида яшовчи 76 ёшли аёл Қуръондан 30 нусха қўлёзма кўчирди, дея хабар беради «Muslim.uz».
Зайнаб Абдул-Ғани Муҳаммад Хусайн исмли аёл ал-Мино вилоятидаги қишлоқларнинг бирида яшайди.
Бошланғич мактабни тамомлаган аёл етти йил давомида қўлда 30 нусхада Қуръони карим кўчирмаларини ёзиб чиқишга муваффақ бўлган.
Ўзининг айтишича, унинг беш ўғли ва икки қизи бўлиб, отаси Қуръони карим ҳофизи бўлган. У Қуръоннинг 24 жузини ёдлаган.
Изоҳ (0)