• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Водийга қачон газ келади? Алишер Саъдуллаев нега узр сўради? Ижтимоий тармоқлардаги трендлар

    Ҳаётнинг қизғин тарафини ижтимой тармоқдан осон кузатиш мумкин, «Дарё» бу борада сизга ёрдам беришда давом этади. Демак ушбу ҳафтанинг бошларида қандай воқеалар ижтимоий тармоқда трендда бўлди. Марҳамат, ўқиб ҳузурланинг.

    Водий қайси қишда газ билан таъминланади?

    Ўзининг ўткир ҳажвлари ва мемлари билан машҳур Раис бува ўз Telegram-каналида ва Facebook’да бир-биридан ажойиб карикатуралар жойлади-ки, ҳар бир ҳақида бир сидра кулиб, кейин ўйга толасиз. Бу мемларини шу танқид остига олинган соҳа раҳбарлари ҳам ўқиб кўришармикан ишқлиб, деб ўйлайсиз ҳам. Ҳа нима бўлибди, Раис буванинг танқидий карикатураларини Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўз йиғилишларида ҳам маърузасида фойдаланганку? Барча раҳбарлар танқиддан тўғри хулоса чиқаришни шундай ўрганса арзийди.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Раис буванинг навбатдаги қалампир карикатураларини томоша қилинг.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Ушбу мемни бироз изоҳлаб кетадиган бўлсак. Декабрнинг нақд 31-санасида тўсатдан сайтлар ва масалан Telegram’даги Davletovuz канали «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раиси Баҳодир Эшмуратовнинг «водий аҳолисини қишда ўчмайдиган газ билан таъминлаймиз, Қозоғистондан газ оляпмиз», дея баёнот берганини ёзди. Ҳамма хурсанд, лекин мана бир ой ўтди ҳамки, водийнинг бирон жойида аҳолидан узилган газ қайта улангани ҳақида бир оғиз янгилик йўқ.

    Алишер Саъдуллаевнинг узри

    Яқинда пресс-клуб йиғилишида журналистлар Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаевга «уюшмаган ёшлар» атамасини изоҳлаб беринг, деган саволга берган жавоби муҳокамаларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқлар реакциясидан сўнг ёш раҳбар юқори лавозимдаги раҳбарлар орасида Ўзбекистон тарихида илк бор халқдан ўз жавоби учун расмий узр сўраб, Telegram’даги шахсий каналида ва Facebook’даги саҳифасида эълон қилди.

    #Rasman_yoshlarga_uzrimni_yetkazing

    #Bir_jaydarichisiga_gaplashaylik

    Охирги вақтлар маълум шахслар ва ташкилотлар ҳақида «креатив» танқид қилиш жуда авжига чиқди. Ҳар хил олиб қочишлар, лағмон чўзишлар ва ҳоказо. Бу жараённи кузата туриб, ҳайрон қоласан киши. Айниқса, гуруҳбозлик ва тарафкашлик кўп учраши ва шунчаки одатий ҳолатлардан бирига айланиб қолди. Энг қизиғи, буларнинг барчаси виртуал оламда содир бўляпти. Келинг, аниқроқ таҳлил қилиб берсам. Ўтган куни халқаро пресс-клубга борган эдим. Шунда «уюшмаган ёшлар» аслида кимлар дея савол беришди (бу терминга ҳалигача аниқ жавоб йўқ, аммо ҳар хил версиялар бор). Савол жуда ҳам қизиқарли ва жамиятдаги «катта» муаммоларни ечиб берадигандек туюлди шекилли ҳаммага, бирданига бу терминни бутун ижтимоий тармоқ муҳокама қила бошлади. Тушунаман, ҳақиқатан ҳам бу термин тренд даражасига чиқди ва бу саволнинг пресс-клубда янграши яна бир резонанс бериши аниқ эди. Лекин нима ўзгарди? Қайсидир ёш манфаат олдими? Ёки уй учун навбатда турган ёшларга уй берилдими? Қайсидир инсоннинг оғирини енгил қилиб бердими? Мутлақо йўқ, шунчаки битта ёш «ақлли» ўзи зўрға контрактга (бизда бюджет бўлмаган) ўқиган катта ташкилотнинг биринчи ўринбосари пресс-клубга чиқволиб, ҳаммани уюшмаган ёшга чиқарди. Энди ҳаммаси аниқ бўлди, чунки «мусаффо осмон» остидаги барча ёшлар уюшмаганга чиқарилди, фақат йўл четида терилиб турган байроқдор ёшларгина уюшган ва улар ҳақ йўлдан кетишмоқда. Улар ҳаммасини билишган ва кутишган эди ва ниҳоят шу кун ҳам келди. Афсуски, бу соҳада #challenge’лар ҳам жим бўлади, улар ҳештег ва тадбирни мукаммал ўтказишади ва биз бундан олам-олам баҳра оламиз.

    Таҳлилим тамом.

    Ёш давлат хизматчиларига ёки энди шу соҳани танламоқчи бўлганларга бир-икки оғиз айтар сўзим бор. Дўстлар, бизнинг ёшлар гуруҳбозлик, тарафкашлик ёки бошқача услубда яшашда давом этар экан, сизлар давлат ишига бел боглаб, халқ хизматида бўлиш, унинг ҳурматини қозониш, Президент бошлаган ислоҳотларга ўз ҳиссангизни қўшиш уёқда турсин, оилангиз, фарзандларингиз ва ҳатто ота-онангизни ҳам рози қила олмайсиз. Бизда ҳали ишни ўрганиб олиш учун вақт эмас ёки тажриба орттириш эмас, шунчаки жиноят қилган бўласиз. Хорижда сиз ўрганган ва бутун дунё жар солаётган failure is an inevitable part of success, яъни муваффақият албатта хато билан бўлади ёки хато билан шоша-пиша хулоса қилма, ундан ўрган, деган термин бизда иш бермайди. Сиз мукаммал ёзишингиз, фикрлашингиз, гапиришингиз ва ишлашингиз керак, бўлмаса уюшмаган бўлиб қоласиз)))

    Қисқаси, бу гапларни ҳолатни жуда яхши ҳис қилиб турган ва сизларни «уюшган» ёки «уюшмаган» деб эмас, шунчаки ака, опа, ука ва сингил сифатида кўргувчи оддий бир ёш айтяпти! Айтганча, агар давлатимиз ривожига ҳисса қўшиш учун бошқа йўналишни танлаш имкони туғилса, мендан ҳам ўртамиёна блогер ва яхши тадбиркор чиқиб қолар.

    Шунингдек, хатойим учун, айнан «уюшмаган» терминининг хатоси учун бутун ёшлардан расман узр ва кечиримимни сўрайман. Жуда яхши, яна бир дарс бўлди. Бу менинг нуқсоним ва бунинг такрорланмаслигида қўллаб-қувватлашингиз ва далдангизга доим муҳтожмиз!

    Алишер Саъдуллаев

    Бу баёнотни ўқигач, тармоқ фойдаланувчилари Алишерни қўллаб-қувватлаб, олға интилишга чорлади.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Йўлларда тезликнинг туширилиши ЙТҲлар сонини камайтирадими?

    Блогер Фарҳод Файзуллаев юргизиб бораётган Telegram-канали — «Замбаракнинг ўқи»да кенг мушоҳадали пост ёзди. Пост остида турли фикрлар билдирилди. Постни келтирамиз, ёқлаш-ёқламасликни ўзингиз ҳал қилинг:

    2018 йилда Ўзбекистон йўлларида 2262 киши ҳалок бўлибди. Кунига 6 киши дегани. Ҳар куни кимнингдир отаси ё онаси, опаси ё синглиси, акаси ё укаси, фарзандлари машина ғилдираклари тагида ҳалок бўляпти. Бу фожиа бўлмай нима?

    Аввалги постларимнинг бирида ўлимларни камайтиришнинг усулларидан бири сифатида рухсат берилган тезликни 70 км/соатдан 50 ка туширишни таклиф қилгандим. Дунёнинг барча ривожланган давлатларида ушбу тезлик белгилаб қўйилган. Ўлимларни камайтиришнинг синалган йўлларидан бири бу, велосипед яратишнинг кераги йўқ!

    Бу таклифимга баъзилар «аввал трассалар қурайлик, аввал йўлларни текислайлик, аввал бало қилайлик, аввал баттар қилайлик, ҳаммаёқ пробка бўп кетади», дейишди. Ҳа майли, 25 йилдан бери қурилмаган трассалар қурилиб қолар, деб умид қилиб ўтираверайлик, кунига 6 киши ўлаверсин.

    Энди тасаввур қилинг, Худо кўрсатмасин, шу 2262 киши ичида ўзимизнинг яқинларимиз, жигарларимиз бор. Сал тезроқ юриш учун уларни қурбон қилишга тайёрмизми? 3—5 дақиқа вақтлироқ чиқиб кета олмасдан, ўрнига бировни қурбон қилишга ҳаққимиз борми?

    Ўзбекларимиз ўзи жа зўр-да. Мана, 2 минутда бораман дейди, аммо ҳали уйдан чиқиб кетмаган бўлади. Сал вақтлироқ ҳаракат қилайлик, олдиндан режалаштирайлик, секинроқ, эътиборлироқ юрайлик ва кунига 6 кишининг жонини сақлаб қолайлик.

    Менга деса бутун Тошкент пробка бўлиб кетмайдими! Наҳотки 2262 кишининг жони қаёқдаги пробка ёки 5 минут кўпроқ юришдан қадрсиз бўлса?!

    Ҳозир нима бўлса Сингапурни мақташ, унга солиштириш мода бўлган. Сингапур бундай тартибга қандай эришди? Бундай тартибга эришишда катта жарималарнинг ўрни юқори. Мен ҳам Ўзбекистонни Сингапурдек бўлишини хоҳлайман; қонунни бузсам, катта жарима тўлашга ҳам розиман. Шаҳар кўчаларининг ҳар бир сантиметри камера билан назорат қилиниши тарафдориман. Зора ўпкаси йўқ, ноинсоф, бировга тупуриб қўйган олифта-ю ифлослар жаримани тўлайвериб, охири баъзи жойини қисиб қолса.

    Яна эгизак фарзандлар масаласи

    Шу кунларда уч эгизак кўрган ва яхши ният билан Шавкат, Мирзиё, Миромон исмларини қўйган ота-оналарга Cobalt автомашиналари берилгани ҳақида хабарларни кўпчилик ўқиди. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўз Telegram-каналида ёзишича, ўтган йилнинг сентябрь ойида Пахтаобод туманида дунёга келган, Шавкат, Миромон ва Мирзиё дея исм қўйилган уч нафар эгизакка Андижон вилояти ҳокимлиги Spark автомашинасини совға қилибди.

    Дарё Live Telegram-канали Президентга ҳавас қилиб, исмлар қўйилган, лекин ҳали совғага машина берилмаган уч нафар эгизакларнинг ўзига хос рўйхатини тузиб чиқди. Ушбу рўйхат билан каналда танишишингиз мумкин.

    Дарвоқе, орадан бир муддат ўтиб, рўйхатга кирган андижонлик эгизакларга вилоят ҳокими томонидан Spark совға қилинди.

    Бу воқеаларга нисбатан ижтимоий тармоқда турли фикрлар билдирилди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Коса тагида нимкоса

    Қуйидаги ҳазил постлар бир қарашда шунчаки ҳазилдай туюлса ҳам, бизнингча, жиддий муаммоларни кўтариб чиққан:

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Twitter’да, ҳар доимгидай, кўпроқ спорт янгиликлари муҳокама қилинди.

    Эшакни миниб кетаётганингизда, "эшакка жабр қилаётганингиз"ни уқтирувчилар чиқади. Ажабланманг, улар сиз минган жонзотнинг дўстлари бўлиши мумкин.

    — Xayrulla Hamidov (@X_Hamidov) January 29, 2019

    Қани энди болаликка қайтиб қолсак. Энг катта ярамиз тиззамиздаги яра бўларди ҳолос...

    — Anνarσν (@Asilbek_7) January 27, 2019

    Р.Карлос билан матбуот анжуманидаги савол жавобларни укиб роса кулибманей! Сизниям ичиз кетадими деб сураш колиб кетибди. Мля...

    — mamurjon (@mamriniio) January 28, 2019

    Р.Карлос тахминан: Тошкент жуда чиройли шаҳар экан, одамлари меҳмондўст, ўзбек таомлари жуда ширин, деб эшитганман. Терма жамоангиз Купер билан албатта ЖЧга чиқади, ҳозир улкан ислоҳотлар амалга оширлаётганига гувоҳ бўлдим, деса керак)

    — Жасурбек Норметов... (@JasurNormetov) January 28, 2019

    Манга Эроннинн шарманда бўлиб тугатгани ёқди: Сардор ўзича, кубоккача 7 та ўртоқлик ўйинини ўтказгани келдик, деганди.

    — Xayrulla Hamidov (@X_Hamidov) January 28, 2019

    Ижтимоий тармоқлардаги ранг-баранг фикрларни «Дарё»да кузатишда давом этинг.

    31.01.2019, 19:02   Изоҳ (0)   39557
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Tashkent City’да 1 сотих ер инвесторларга 20 минг доллардан сотилгани маълум қилинди

    31.01.2019, 18:59

    Бекобод туманида ҳокимлик балансидаги бинода ёнғин чиқди, бир кишининг жасади топилди

    31.01.2019, 18:46

    Беҳзод Ҳамроев: 100 минг сўмлик купюра инфляция ортишига эмас, аксинча, пасайишига таъсир кўрсатади

    31.01.2019, 18:33

    Жиззахда 5 ва 7 қаватли уйлар қурилади, улар атрофида савдо мажмуалари, клиника, меҳмонхоналар қад ростлайди

    31.01.2019, 18:20

    Тошкент шаҳар ИИББ тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

    31.01.2019, 18:05

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Akfa бошқарувини шогирдларимга топширганман, лекин компания акцияларига эгалик қиламан

    31.01.2019, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.