Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 30 январь куни Ўзбекистон МФЙ Чаман кўчасида жойлашган туман ҳокимияти балансидаги ҳозирги кунда фойдаланилмаётган бинода ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда бинонинг 50 кв.м майдони ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида 62 ёшли Р.Б.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Изоҳ (0)