Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция ходимлари 28 январь куни Қорақалпоғистондаги Кўксув сув омборида ноқонуний балиқ ови билан шуғулланган 10 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Қўлга олиш чоғида инспекторлар бракоьерларда 10 килограмм хумбош ва 130 килограмм оқ амур борлигини аниқлади. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори 303,5 миллион сўмни ташкил этди.
Аниқланган ҳолат бўйича ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди.
Изоҳ (0)