Зaрaрли одатидан қутулишни истамаган кашандаларга Саудия Арабистонига зиёрат учун боришни ман этиш лозим. Туркия дин ишлар қўмитаси раҳбари Али Эрбош шундай таклиф билдирди, дея хабар беради «Islom.uz».
Муфтийга кўра, Ҳаж ва Умра амалларини фақат чекмайдиган кишилар амалга ошириши керак.
Али Эрбош тамаки чекадиган шахслар масжидларда имомлик вазифасини бажармаслиги зарурлигини ҳам таъкидлади. Уламо бўлишга интилганлар никотинга тобеликдан халос бўлишлари лозим.
Изоҳ (0)