Хитойнинг шимоли-шарқий қисмида номаълум шахс Дуннин шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида портлаш содир этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Оқибатда икки киши ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган.
Хабарда қайд этилишича, портлаш маҳаллий вақт билан соат 03:08 да содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, полиция портлашни жиноий ҳаракат деб топиб, 57-ёшли гумондорни қидирувга берган.
Изоҳ (0)