Колорадода 17-ёшли қизни 2017 йилда ўз уйида қасддан тириклайин ёқиб юборган жиноятчиларни қўлга олишга ёрдам берувчи ҳар қандай маълумотни етказганга 50 минг доллар мукофот ваъда қилинди. Бу ҳақда «Forum Daily» хабар берди.
Маълум бўлишича, қиз 2017 йилнинг декабрь ойида Platte Canyon High School концертига келмаганидан сўнг бедарак йўқолган деб эълон қилинган. Кейинчалик полиция қизнинг мурдасини ёқиб юборилган уйидан топган. Полиция мурда топилганидан уч куни ўтиб унинг ўлимини жиноят деб эълон қилган. Бироқ гумонланувчиларни ҳали ҳам қўлга олишнинг иложи бўлмаган.
Полиция икки нафар гумонланувчининг фотороботини эълон қилган, бироқ улар ташқи кўринишини ўзгартирган бўлиши, жиноят вақтида фойдаланилган транспорт воситасини сотиб юборган ва уларнинг ўзи бошқа ерга кўчиб кетган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот ходимлари уч нафар гумонланувчи ўсмирларни қидиришда давом этмоқда. Ҳукумат эса жиноятчиларни қўлга олишга ёрдам берувчи ҳар қандай маълумотни етказганга 50 минг доллар мукофот ваъда қилган.
Изоҳ (0)