• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Усмонхон Алимов 1 февраль ҳақида: «Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди»

    Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда охирзамон келиши билан боғлиқ гап-сўзлар пайдо бўлди. «Дарё» ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилиб кўрди.

    Фото: Телеканал 24

    Фото: Телеканал 24

    Бундан 17 йил аввал NASA олимлари коинот жисмларини кузатишлари давомида ердан узоқ бўлмаган масофада йирик, вазни бир неча минг тонналик астероидни аниқлаган. Ўшанда астероид ер сайёраси билан тўқнашиш эҳтимоли борлиги тахмин қилиниб, турли хил миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлган.

    Ўзи нима гап?

    2002 йилда олимлар 2002 NТ7 астероиди аниқлаб, унинг ер билан тўқнашуви 2019 йилнинг 1 февралига тўғри келишини тахмин қилган. Бу маълумот ижтимоий тармоқларда тарқаб, охирзамон ҳақидаги турли хил миш-мишлар пайдо бўлишига сабаб бўлган. Якуний ҳисоб-китобларда астероиднинг ер билан тўқнашувининг эҳтимолий санаси 2060 йилга тўғри келиши аниқланган.

    2002 NТ7 астероиди. Фото: u-f.ru

    2002 NТ7 астероиди. Фото: u-f.ru

    Олимлар 2002 NТ7 астероиди Ер сайёраси билан тўқнашгудек бўлса, кучли портлаш оқибатида ер юзида бирор-бир тирик жонзот қолмаслиги, баъзи қитъалар йўқ бўлиб кетиши, магнит майдонлар алмашиб, иқлим кескин ўзгариши, табиий офатлар бошланиши мумкинлигини башорат қилган.

    Илм-фан бу ҳақда нима дейди?

    Астрономлар турли астероидларнинг ерга келиб «урилиши»дан доим хавотирда бўлган.

    Бугунги кунда деярли барча осмон жисмлар ҳаракатини назорат остида, ер сайёраси билан эҳтимолий тўқнашувлар эса доим таҳлил қилиб борилади. Бундан ташқари эҳтимолий тўқнашувларда одамзотни қутқариш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилгани ҳам маълум.

    Ислом динида бу ҳақда нима дейилади?

    Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Қиёмат қачон бўлишини сўраганларга Пайғамбаримиз қандай жавоб беришлари керак эканлигини Аллоҳ таолонинг ўзи очиқ-ойдин ояти каримада ўргатган. Жумладан, Аллоҳ таоло ‘Аҳзоб’ сурасида шундай деган: Одамлар Сиздан қиёмат (қачон бўлиши) ҳақида сўрайдилар. У ҳақдаги маълумот фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир – деб айтинг! (Аҳзоб сураси, 63-оят).

    Қиёмат қачондир бўлишига иймон келтирганмиз, лекин айнан қайси кунда бўлиши ҳақидаги маълумотни Аллоҳ таоло сир тутиб, уни бирор бир манбада келтирмаган. Ҳатто ўз пайғамбарлари ва фаришталаридан ҳам яширган.

    Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиздан ‘Менга соат (қиёмат) ҳақида хабар беринг!’ деб сўраганларида Пайғамбаримиз ‘У ҳақда сўралаётган одам сўровчидан кўра билимли эмас’, деб жавоб бердилар (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).

    Ушбу ҳадиси шарифдан сўралувчи шахс Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, сўровчи Жаброил алайҳиссалом ҳам қиёмат қачон бўлишини билмаганлари кўриниб турибди.

    Демак, Пайғамбаримиз ва Жаброил алайҳиссаломлар билмаган нарсани ким мен биланман деб, ‘фалон куни қиёмат бўлади’, деса, ёки шунга ишонса иймонига путур етади. Бир қанча оят ва ҳадисларга қарши чиққан бўлади.

    Усмонхон Алимов, муфтий. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари

    Ер сайёраси учун хавфли бўлган астероидлар қайси?

    Таъкидланишича, ерга 8 миллион километргача яқинлашган ҳар қандай осмон жисми Ер сайёраси учун хавф туғдириши мумкин. Қуйида энг хавфли ҳисобланган астероидлар рўйхати:

    2001 WН5 астероиди. Фото: YouTube

    2001 WН5 астероиди. Фото: YouTube

    2001 WН5 астероиди 20 ноябрь 2001 йилда аниқланган. Жисмнинг диаметри – 1,5 километрни ташкил қилади. Ерга 250 минг километр яқинликка 26 июнь 2028 йилда яқинлашади.

    Эрос. Фото: YouTube

    Эрос. Фото: YouTube

    Эрос астероди. Мазкур осмон жисми 1898 йилда «кашф» қилингин. Эрос – қуёш тизимидаги энг йирик астероид ҳисобланади. Унинг ҳажми 33х13 километрни ташкил қилади. Олимлар 2001 йилда NEAR Shoemaker космик аппаратини астероидни ўрганиш учун учирган.

    Duende (2012 DA14) астероиди. Фото: Cибериа

    Duende (2012 DA14) астероиди. Фото: Cибериа

    Duende (2012 DA14) астероиди 23 февраль 2012 йилда аниқланган. Жисм массаси 40 минг тоннага тенг бўлиб, қуёш атрофида айланиши ер сайёрасиники билан бир хил вақтда амалга оширади. Баъзи бир тахминларга кўра, жисмнинг бундай ҳаракати кейинчалик коинот масштабида муаммо келтириб чиқариши мумкин. Олимлар жисм ерликларга 2170 йилгача хавф туғдирмаслигини маълум қилган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    2005 YU55 астероиди 28 декабрь 2005 йилда аниқланган. Унинг диаметри 400 метрни ташкил қилади. Эллептик орбита орқали ҳаракатланади. Бу эса ҳаракатнинг ўзгарувчанлигидан ҳам далолат беради. Айни пайтда мазкур астероид ердан 325 минг километр узоқликда парвоз қилмоқда. 2011 йилда олимлар мазкур осмон жисми ер орбитасига кириши мумкинлигидан хавотирда бўлган, бироқ уларнинг тахмини хато бўлган. Мазкур объект билан боғлиқ муаммолардан бири, у коинотда кузатиш қийин бўлган жисм ҳисобланади.

    Апофис астероиди. Фото: Ab-news.ru

    Апофис астероиди. Фото: Ab-news.ru

    Апофис астероиди 2004 йилда «топилган». Унинг диаметри 300 метрни ташкил қилади. Объектнинг умумий оғирлиги – 27 миллион тоннани ташкил қилади. Астероид ер билан тўқнашса, портлаш кучи тротил эквивалентида 1717 мегатонн кучни ташкил қилиши мумкин. Бу эса бир неча юз километр масофада барча тирик жонзотларни қирилиб кетишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари 6 баллдан юқори бўлган зилзила ҳамда секундига 800 метргача тезликда шамол кузатилиши мумкин.

    2013 TV135 астероиди. Фото: YouTube

    2013 TV135 астероиди. Фото: YouTube

    2013 TV135 астероиди. 16 сентябрь 2013 йилда аниқланган. Диаметри 400 метр. Ҳисоб-китобларга кўра, ерга 26 август 2032 йилда 4000 километр масофага яқинлашади. Астероиднинг учиш тезлиги секундига 15 километрни ташкил қилади. Эҳтимолий тўқнушув оқибатидаги портлаш кучи тротил эквивалентида 2500 мегатоннани ташкил қилиши мумкин.

    Масалан, АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Япониянинг Хиросима шаҳрига ташланган атом бомбасининг портлаш кучи тротил эквивалентида 13 дан 18 килотоннгача бўлиб, оқибатда 60 мингдан 80 минггача одам ҳалок бўлган. Нагасаки шаҳрига ташланган бомбанинг кучи эса тротил эквивалентида 21 килотоннани ташкил қилиб, 90 мигдан до 166 минггача одам қурбон бўлган.

    29.01.2019, 14:59   Изоҳ (0)   306951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда сув қувури тешилиши оқибатида ичимлик суви исроф бўлмоқда

    29.01.2019, 14:56

    Ўзбекистонда товарлар экспорт-импорти жараёнини соддалаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда

    29.01.2019, 13:50

    Андижонда Ботир Зокиров хотирасига бағишланган кеча бўлиб ўтди

    29.01.2019, 12:40

    Тошкентда талаба ЙПХ инспекторига тажовуз қилди

    29.01.2019, 12:07

    Кесилган дарахт ўрнига 10 та кўчат: Баҳорда Тошкент шаҳрида 409 мингта дарахт экилади

    29.01.2019, 11:56

    Тошкентнинг Юнусобод туманида кўп қаватли уйлар бошқарувчи компаниялари учун танлов эълон қилинди

    29.01.2019, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.