Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида Биринчи Президент таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан хотира тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар бермоқда.
Унда Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоатчилик фонди раҳбари Татьяна Каримова, Биринчи президентнинг дўстлари, яқинлари унинг ҳаёти, фаолияти, амалга оширган ислоҳотлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди. Мактаб ўқувчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди, Ислом Каримов хотирасига бағишланган шеърлар айтилди.
Тадбир якунида ташкилотчилар ва фаол ўқувчиларга Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Меҳмонлар Биринчи Президент ўқиган мактаб тарихи музейи билан танишди.
Изоҳ (0)