Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи Л.Х. исм-шарифли аёл расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Д.Ш. билан бирга уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан жанжал сабаб эркакни пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Эр касалхонага ётқизилиб, аёл қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)