Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига киришини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси учун 5 миллион евро ажратади. Бу ҳақда тузилманинг мамлакатдаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс маълум қилди, дея хабар беради Spot.
Лойиҳа БМТ Халқаро савдо маркази ҳамда Бутунжаҳон савдо ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Евроиттифоқнинг лойиҳаларни тасдиқлаш жараёни маълум вақт талаб қилишини инобатга олиб, Халқаро савдо маркази буни кутиб ўтирмай тез орада лойиҳани амалга оширишга киришади.
Изоҳ (0)