• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда кўп тармоқли Humo Arena муз саройи қачон ишга тушади?

    Бугун Ўзбекистон улкан қурилиш майдонига айланган. Пойтахтнинг қоқ марказида қурилаётган кўп тармоқли Ҳумо муз саройи замонавий иншоотлар барпо этилаётган масканлардан биридир, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистондаги биринчи муз саройи

    Ўзбекистондаги биринчи муз саройи 1970 йилда барпо этилган бўлиб, «Юбилейный» номи билан юритилган бу масканда Тошкентнинг «Бинокор» хоккей жамоаси ҳамда фигурали учиш усталари машғулотлар олиб бориш имкониятига эга бўлган. «Бинокор» жамоаси эса хоккей бўйича Собиқ Иттифоқ биринчиликларида иштирок этган, Ўзбекистондан ўша йиллари ажойиб фигурали учиш усталари етишиб чиққан. Афсуски ўтган асрнинг 90 йилларида ушбу маскан эгасиз ва қаровсиз ҳолатда қолди. Шундан сўнг фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қурилиш ишлари қай даражада?

    Ўзбекистонда кўп тармоқли Ҳумо муз саройини барпо этиш ғояси давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевга тегишли бўлиб, мажмуани қуриш ишлари 2017 йилнинг январь ойидан бошланган. Бугунги кунда кўп тармоқли Ҳумо муз саройида қарийб 80—85 фоизлик ишлар бажариб бўлинган. Агар ҳаммаси рисоладагидек кетадиган бўлса, қурувчилар ушбу муҳташам спорт мажмуасини баҳорнинг илк ойида фойдаланишга топшириши кутилмоқда. Шу мақсадда мажмуада 300 га яқин ишчи икки сменада меҳнат қилмоқда.

    Аслида лойиҳани 2018 йилнинг охирида якунлаш режалаштирилган эди. Бироқ, баъзи сабабларга кўра қурилиш ишлари чўзилмоқда. Муҳими — қурувчилар шошма-шошарликка йўл қўйиб, «мендан кетгунча, эгасига етгунча», қабилида иш юритиб, иншоотни сифатсиз ҳолда фойдаланишга топширишга интилмаяпти, аксинча, ҳар жиҳатдан пишиқ ва асосийси халқаро талабларга жавоб берадиган қилиб қуришга ҳаракат қилмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Нега мажмуа Ҳумо деб номланди?

    Лойиҳачилар иншоот дизайнини яратишда ўзбек халқ эртакларидаги севги-муҳаббат, бахт ва ҳурлик рамзи — Ҳумо қушига эътибор қаратган. Лойиҳага кўра саёҳат йўлакчалари дизайни Ҳумо қушининг қанотларига ўхшатиб қурилади. Юқоридан қараганда мажмуа шу афсонавий қушни эслатиб юборади. Шу боис кўп тармоқли муз саройига Humo Arena номи берилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Муз саройида яна қайси спорт турлари ўйналиши мумкин?

    Савол туғилиши мумкин: нега мажмуа кўп тармоқли Humo Arena муз саройи, деб номланган? Мажмуанинг бош аренаси қишки спорт турларидан бўлмиш хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг бўйича мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган. Бу спорт турлари муз устида ўйналади. Шу билан бирга ушбу аренада спортнинг баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, қолаверса бокс ва таэквондо йўналишлари бўйича ҳам мусобақалар ўтказиш мумкин. Муз устида бу спорт турлари қандай ўйналиши сизни таажжублантираётган бўлиши табиий. Ажабланишга ҳожат йўқ, бунинг йўли жуда осон. Муз майдони устига махсус қоплама, яъни гиламга ўхшаш мато тўшалади. У музга шикаст етишининг олдини олади. Кейин эса майдон устига ўйин турлари учун махсус паркет, бокс учун ринг ёки таэквондо даянини тўшаш ҳамда мусобақани ўтказиш мумкин. Қолаверса худди шу усулда концерт саҳнаси қуриш ва томоша кўрсатиш имконияти ҳам мавжуд. Шунинг учун ҳам мажмуа кўп тармоқли муз саройи, деб юритилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Humo Arena’нинг имкониятлари

    Мажмуанинг бош аренаси 12 500 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Шунингдек, бу мажмуада 300 ўринга мўлжалланган кичик арена, яъни машғулотлар майдони ҳам барпо этилади. Кичик арена асосан қишки спорт турлари билан шуғулланиш учун мўлжалланган. Дарвоқе, ҳар икки муз майдонининг ўлчамлари 60×30 метрни ташкил қилиб, бу Олимпия талабларига тўлиқ жавоб беради.

    Кўп тармоқли Humo Arena муз саройи ер остида битта ва ер устида олтита қаватдан иборат бўлиб, умумий майдони 82 250 метр квадратга тенг. Бинонинг баландлиги эса 40 метрни ташкил этади. Мажмуанинг ер ости қаватидан ишчи-ходимлар учун ечиниш ва ювиниш хоналари ўрин олади. Ушбу мажмуа ўз ичига спорт музейи, тренажёр заллари, фитнес-марказни ҳам қамраб олиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, мажмуада томошабинлар учун барча қулайликлар муҳайё этилади. Бу ерга келган фуқаролар ёки хорижлик меҳмонлар учун спорт дўкони, ёпиқ болалар майдончаси, буфет ва ресторанлар, тиббиёт хоналари, ҳожатхоналар хизмат кўрсатади. Шуни таъкидлаш жоиз, умумий хизмат кўрсатиш масканлари ҳар бир қаватда барпо этилади.

    Яна бир эътиборга молик жиҳат, кўп тармоқли Humo Arena муз саройига шахсий автоуловида келадиган меҳмонлар машинасини қаерга жойлаштириш борасида ғам чекишига ҳожат йўқ, чунки бу ерда қарийб 1 500 та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам барпо этилади.

    Сир эмаски, Ўзбекистонда йилнинг аксарият пайтида ҳаво иссиқ бўлади, айниқса ёзнинг жазирамасида ҳарорат қарийб 50 даражага кўтарилади. Хўш, бундай пайтда Humo Arena муз майдони музли қоплама қандай ушлаб турилади? Маълумки, сув 0 даражада музлайди, унинг янада жипслашиши учун эса ҳарорат 0 даражадан паст бўлиши керак. Ушбу мажмуада муз қопламаси эриб кетмаслиги учун ҳаво ҳарорати -6 даража атрофида ушлаб турилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Хорижий ҳамкорлар борасида

    Кўп тармоқли Humo Arena муз саройи қурилишида ўндан ортиқ хорижий фирма ва компаниялар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Жумладан, мажмуанинг муз майдонини қуриш ишларига Proftexnology компанияси масъул саналса, бинонинг фасад қисми Германиянинг Zambila компанияси томонидан барпо қилинмоқда. Шунингдек, бино қурилишида дунёга машҳур Австриянинг Oberhofer, Россиянинг «Бриг» ҳамда «Пи Арена», Испаниянинг Euro Seating каби компания ва фирмалари ўз хизмат турлари билан қатнашмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    29.01.2019, 20:27   Изоҳ (0)   27709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентга доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар яна иккитага кўпайди

    29.01.2019, 20:14

    Тошкентда бир кунда 2016 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилди

    29.01.2019, 20:01

    Андижонда ўтов кўринишидаги ихчам ва арзон уйлар қурилади (фото)

    29.01.2019, 20:00

    Президент ўтказган йиғилишда иқтисодиётни ва валюта бозорини эркинлаштириш чора-тадбирлари натижадорлиги муҳокама қилинди

    29.01.2019, 19:37

    Сирдарёда фермер 230 млн сўмлик кредитни бошқа эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди

    29.01.2019, 19:24

    Uzbekistan Airways учта янги йўналишда парвозларни йўлга қўяди

    29.01.2019, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Сити” империяси кенгаймоқда: Файзуллаевнинг “ЦСКА”дан “Башакшеҳир”га ўтиши ортида нималар бор?

    Спорт | 18 июл, 14:44

    Мораторий сабаб ярим миллион дарахт асраб қолинган — Экопартия Мурод Назаровнинг мораторийни бекор қилиш таклифига қаршилик билдирди

    Ўзбекистон | 18 июл, 14:31

    Олимлар органларнинг биологик ёшини ўлчайдиган қон таҳлилини ишлаб чиқди

    Илм-фан | 18 июл, 14:25

    Ўзбекистонда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тартиби белгиланди 

    Ўзбекистон | 18 июл, 14:20

    Буюк Британияда сайловда овоз бериш ёши 16 га туширилади

    Дунё | 18 июл, 14:05

    Ўтирувчи ҳаёт тарзи асрида умуртқа поғонасини қандай асраш мумкин? Нэйрожарроҳ маслаҳатлари

    Маслаҳатлар | 18 июл, 13:45

    Андижонда трансформатор чақнаши оқибатида 4 ёшли қизчанинг юзи куйиб кетди  

    Ўзбекистон | 18 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.