Американинг ҳарбий қўмондонлиги Колумбия ёки Венесуэлага ҳарбийларини йўналтирмаяпти, дея хабар беради «Интерфакс».
Америка ҳарбийларини Колумбияга ёки бир йўла Венесуэлага юборилиши эҳтимоли АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича Жон Болтоннинг ижтимоий тармоқларга жойланган суратларидан сўнг пайдо бўлган.
У Оқ уйдаги Венесуэла бўйича брифингга сариқ рангдаги қоғозлар билан келган. Суратда қоғозларнинг устида бирорта ҳам ёзув йўқ, аммо аниқ-тиниқ қилиб «Колумбияга 5 минг нафар ҳарбий» ёзилганини кўриш мумкин.Шу муносабат билан ижтимоий тармоқларда турли мунозаралар юзага келган, аксарият фойдаланувчилар бу тасодиф эмаслигини ёзган.
Уларнинг фикрича, Болтон айрим сабабларга кўра журналистларга ушбу ёзувни суратга олиш учун имкон берган.Оқ уй Америка ОАВларига ушбу масалани изоҳламаяпти. Бироқ АҚШ маъмурията Вашингтон Венесуэладаги кризисига ечим топишнинг барча имкониятларини кўриб чиқаётганлигини эслатган.
Аввал хабар берилганидек, АҚШ ўтган ҳафтада ўзини муваққат президент деб эълон қилган муҳолифатчи Ҳуан Гуайдони Венесуэланинг қонуний раҳбари деб тан олган. Венесуэла ҳукумати эса Гуайдони қонуний президент деб санамаяпти.
Изоҳ (0)