АҚШ Хитойнинг Huawei компаниясига нисбатан расман айбловлар эълон қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Айбловлар 13 та банддан иборат ва улар компания ҳамда унинг икки филиалига қарши илгари сурилган. Huawei америкалик шерикларнинг тижорий сирини ўғирлаш ва банк фирибгарлигида айбланмоқда.
Шунингдек, Huawei молиявий директори Мэн Ванчьжоуга ҳам айблов эълон қилинган. Эрондаги бўлинма билан алоқаларда гумон қилинаётган Ванчьжоу АҚШ сўровига биноан Канадада қўлга олинди.
Изоҳ (0)