Филиппиндаги католик черковида юз берган иккита портлашда ҳалок бўлганлар сони 20 кишига, яраланганлар сони 111 кишига етгани маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
Филиппиннинг Тўққизинчи тумани полиция бошқармаси ушбу маълумотни тасдиқлади.
Яраланганларнинг 17 нафари мамлакат қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари, икки нафари — полициячилар, яна иккиси — қирғоқ соқчилиги ҳарбий хизматчиси ва 90 нафари — оддий фуқаролар.
Изоҳ (0)