Оқ уй ходимлари девони раҳбари Мик Мальвени АҚШ президенти Дональд Трамп Конгрессдан рухсат ва пул олишга эриша олмаса-да, Мексика билан чегарада девор қуришини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, Трамп девор қуриш учун Пентагоннинг бюджет маблағларидан фойдаланиш мақсадида мамлакатда фавқулодда вазият жорий қилиши мумкин. Аммо Малвени фикрича, президент ўз мақсадига қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали эришгани яхшироқ эди.
«Бироқ у (Трамп) буни ё Конгресс ёрдами билан, ё усиз амалга оширади», — деди Малвени.
Изоҳ (0)