1981—1985 йилларда Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасида бош мураббий сифатида ишлаган Иштван Секеч ҳаётдан кўз юмди.
Секеч «Пахтакор» билан 1982 йил СССР чемпионатлари тарихидаги энг юқори — 6-ўринни эгаллаш натижасини такрорлаш орқали ёдда қолган.
Иштван 1939 йилда Украинада туғилганди. У мураббийлик фаолияти давомида «Помир», «Карпати», «Океан», «Луч», «Андижон» каби клубларда ҳам фаолият олиб борган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)