ИИВ «Фахрий фуқаро» унвонини таъсис этиш ҳамда уни хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини чоп этди, деб ёзади UzNews.
Қонун лойиҳасида мазкур унвон хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рағбатлантириш, Ўзбекистон олдидаги хизматлари учун миннатдорлик билдириш шакли эканлиги таъкидланади.
Унвонни бериш учун қуйидагилар асос бўлади:
- Иқтисодиёт, илм-фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиш;
- ўзбек халқининг маънавий-маданий меросини сақлаш учун шахсий ҳиссасини қўшиш ва хайрия фаолияти;
- Ўзбекистоннинг дунёдаги нуфузини ошириш учун ижтимоий эътироф этилган ҳисса қўшиш;
- Ўзбекистон ҳудудида хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушини харид қилиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида хорижий корхоналарни ташкил этиш шаклида ЭКИҲнинг 40 000 баробаридан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш.
Изоҳ (0)