Олмаота полициячилари ўтган йил давомида автомобиллардан ўғирлик билан шуғулланувчи 39 та гуруҳни фош этди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.
Полицияга кўра, жами 85 киши қўлга олинган. Улар ҳодисалар изидан, шунингдек, тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушланган.
Автомобильлардан ўғирликлар асосан ҳеч қандай ҳимоя воситаларига эга бўлмаган машиналарда амалга оширилиши кузатилмоқда.
Статистика маълумотларида қайд этилишича, 2018 йил мобайнида Олмаотада талончиликни касб қилган 124, босқинчилик билан шуғулланган 49 та, автоўғирликлар содир этган 39, квартираларда ўғирликлар амалга оширган 27, машиналарни олиб қочишга ихтисослашган 16 та гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.
Изоҳ (0)