«Хитойча Apple»нинг навбатдаги флагмани – Xiaomi Mi 9 смартфони рендерда кўрсатилди. У деярли ромсиз бўлиб, унда юзни аниқлаш 3D сканери ва блокдан чиқариш функцияси мавжуд, деб ёзмоқда «Hi-tech.mail.ru».
Дисплейнинг юқори қисмида томчисимон ўйиқ бор. Маълумотларга кўра, смартфон дисплейи 6,4 дюймли бўлиб, ўлчамлари 19,5: 9 ни ташкил этади.
У Sony IMX586 датчикка эга 48 мегапикселли 3D-камера билан жиҳозланади. Ёрдамчи датчиклар эса 18 ва 8 мегапикселли бўлади.
Орқа томонида бармоқ изи сканери йўқ, унинг ўрнига деярли бутун экран бўйлаб ўрнатилган датчикдан фойдаланилади.
Xiaomi Mi 9’да шунингдек, қурилмани юзни аниқлаш 3D сканерлари билан блокдан чиқариш функцияси ҳам мавжуд. Буларнинг барчаси саккиз ядроли 7 нанометрли чипсетни ўз ичига олган энг илғор снапдрагон 855 процессори базасида ишлайди.
Flagman 10 гигабайтгача тезкор хотира ва 512 гигабайтли доимий хотирага эга бўлиши мумкин. 3500 миллиампер/соат сиғимли батарея 32 ваттли тез қувватлаш технологиясига эга.
Хабарда айтилишича, флагман тадқимоти MWC кўргазмасида 2019 йилда бўлиши ва март ойида ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)