Ўзбекистоннинг марказий масжидларида имконияти чекланган фуқаролар, эшитиш ва нутқ аъзоларида нуқсони бор кишилар учун жума мавъизаси сурдо таржимон воситасида масжидда тўғридан-тўғри кўрсатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.
Бунинг учун Ўзбекистоннинг ҳар бир худудидаги марказий масжидда жума мавъизаларини сурдо-онлайн узатиш имкониятлари яратилади. Бунда ўша масжид ташқи қисмига муайян тоифага мансуб ногиронлиги бор кишилар учун махсус имкониятлар мавжудлигини билдирирувчи халқаро белги қўйилади.
Жума намозига келган имконияти чекланган фуқаролар ўзлари учун белгиланган жойда мониторларларда имом-хатибни, унинг ёнида эса сурдо таржимон ҳаракатларини кузатиб бориш имконига эга бўлади.
Хусусан, 25 январь, жума куни Тошкентдаги «Шайх Зайниддин», Тошкент вилоятидаги Чирчиқ марказий жоме масжиди, Самарқанддаги «Хўжа Ишоқ Валий» жоме масжидларида илк бор жума мавъизалари тўғридан-тўғри сурдо таржимон воситасида тушунтириб берилди.
1 февралдан Ўзбекистон бўйича 25 та жоме масжидда махсус сурдо-онлайн таржималар ташкил этилиши белгиланган. Мазкур лойиҳа босқичма-босқич кейинчалик ҳар бир вилоятда амалга оширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)