• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини ўзгаришсиз — 16 фоиз даражасида қолдирилди

    Марказий банк бошқаруви 26 январь куни қайта молиялаш ставкасини йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. «Мазкур қарор пул-кредит сиёсатининг инфляцияни жиловлашга қаратилган йўналишини сақлаб қолиш, реал фоиз ставкалари ижобийлигини таъминлаш ва инфляцион кутилмаларни пасайтириш мақсадларига асосланган», — дейилади банк ахборотида.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Инфляция ва инфляцион кутилмалар

    2018 йил якунлари бўйича инфляция даражаси йиллик ҳисобда 14,3 фоизни ташкил этди. Бунда, 2018 йилнинг декабрь ойида нархларнинг ойлик ўсиши ўтган йилнинг мос даврига (4,1 фоиз) нисбатан пасайиб 2,1 фоизни ташкил этди.

    Шунингдек, 2018 йилнинг II—IV чораклари давомида чораклик инфляция даражасини 2017 йилнинг мос даврига нисбатан пасайиши кузатилди.

    Айни пайтда, IV чоракда ички талабнинг юқори бўлиши, тартибга солинадиган нархларнинг ошиши ва алмашув курси динамикаси каби ҳам талаб ҳам харажат омиллари таъсирида иқтисодиётда юқори инфляцион босим сақланиб қолди.

    2018 йил сентябр ойида қайта молиялаш ставкасининг оширилиши билан бир қаторда пруденсиал назорат чораларининг кучайтирилиши кредитлашнинг нархга боғлиқ ҳамда нархга боғлиқ бўлмаган шароитларини қатъийлаштириш ва якунда кредитлар ўсиш суръатини мақбуллаштириш имконини берди.

    Мева ва сабзавотларини сақлаш инфратузилмаси яхшиланиши ҳисобига уларнинг нархларидаги мавсумий тебранишлар нисбатан паст бўлганлиги ҳамда ҳукумат томонидан бозорларни асосий истеъмол маҳсулотлари билан тўлдириш бўйича кўрилган чоралар, озиқ-овқат товарлари инфляциясини кескин ўсишининг олдини олишга ёрдам берди.

    Ноябрь ойида энергия ресурслар нархлари оширилишининг 2018 йилги инфляция даражасига иккиламчи таъсири прогноз қилинган кўрсаткичлардан паст даражада бўлди. Бу, ўз навбатида, 2019 йилда ишлаб чиқариш харажатларининг ошиши ҳисобига инфляцияни тезлашишига таъсир кўрсатиши мумкин.

    Шунингдек, 2019 йилнинг январь ойидан нархларнинг солиқ тизимидаги ўзгаришларга (асосан ҚҚС базасининг кенгайтирилиши) олдиндан мослашишиши амалга ошмади, бу бизнес вакилларида солиқ тизимидаги ўзгаришлар уларнинг молиявий фаолияти ва ишлаб чиқариш ҳаражатларига таъсири хусусида ноаниқликлар сақланиб турганлиги билан изоҳланади.

    Натижада, йиллик инфляция даражаси (14,3 фоиз) сентябр ойидаги прогноз кўрсаткичга (16-17 фоиз) нисбатан паст бўлди.

    2018 йилнинг октябр ноябрь ойларида аҳоли ва бизнес вакилларининг қисқа ва ўрта муддатли инфляцион кутилмалари тартибга солинадиган нархлар ўсиши шароитида ошиб борди. Декабрь ойида респондентлар томонидан янги йил байрамидан сўнг савдо фаоллигининг сусайиши тахмин қилинганлиги қисқа муддатли кутилмаларни тушишига сабаб бўлди.

    Ўрта муддатли инфляцион кутилмаларда ҳам бироз пасайиш кузатилган бўлсада, ноябрь ойидаги энергия ресурсларнинг қимматлашиши ҳисобига инфляцион кутилмалар юқори даражада сақланиб қолди.

    Иқтисодий фаолликнинг ички ва ташқи шароитлари

    Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилда иқтисодиётнинг реал ўсиш суръати 5,1 фоизни ташкил этди.

    2018 йилнинг IV чорагида инвестицион, ишлаб чиқариш ва истеъмол фаоллиги учун қулай ички шароитлар сақланиб қолинди.

    Мазкур даврда кредитлашнинг ўсиш суръатлари секинлашган бўлсада, улар ўтган даврлардаги каби иқтисодиётнинг кредит маблағларини ўзлаштириш салоҳиятидан юқори бўлди.

    Кредитлаш суръатларини ўсиши билан бир қаторда иш ҳақи миқдорини оширилиши ва давлат харажатларини юқорироқ ҳажмларда бўлиши ялпи ички талабни рағбатлантирувчи омиллар бўлди.

    2018 йилнинг IV чорагида ялпи таклифнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ омилларида кескин ўзгаришлар таъсири кузатилмади. Айни пайтда, иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш салоҳияти, ошиб борувчи талабни тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаганлиги сабабли, ички талабнинг маълум қисми импорт ҳисобига қопланди.

    Бундай вазият иқтисодиётда тўлов баланси ҳолати ёмонлашиши ҳамда инфляцион ва девалвацион босим ортишининг олдини олиш мақсадида пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсати чоралари орқали ялпи талаб мувозанатини таъминлаш зарурлигини кўрсатмоқда.

    Ушбу ҳолат, шунингдек, мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг жорий босқичида монетар ва фискал чораларнинг иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашдаги ролини чекланганлигини тасдиқламоқда.

    Иқтисодиётнинг мустаҳкам суръатларда ўсиши ва унинг рақобатбардошлигини таъминлаш вазифалари ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигини оширишга асосланган ривожланиш моделига таяниши лозим. Ўз навбатида, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш инфратузилмани ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларида олиб борилаётган таркибий ислоҳотларга боғлиқ.

    IV чоракда ташқи иқтисодий шароитлар нисбатан барқарор ҳусусиятга эга бўлиб ички иқтисодий вазиятга сезиларли босим кўрсатмади. Алмашув курсининг нисбатан барқарор бўлиши 2018 йилнинг ўтган чоракларидаги ташқи шароитлар ёмонлашувининг салъбий таъсирини юмшатишга ёрдам берди. Бунда, IV чорак якунлари бўйича сўмнинг ўртача реал эффектив алмашув курси август ойига (асосий савдо ҳамкор давлатлар валюталарининг кескин қадрсизланиши кузатилган давр) нисбатан 2,2 фоизга қадрсизланди.

    Пул-кредит шароитлари

    2018 йил сентябр ойи охирида қайта молиялаш ставкасини ошириш бўйича қабул қилинган қарор натижасида IV чорак давомида пул бозоридаги, шунингдек депозит ва кредит операциялари бўйича фоиз ставкаларида мос равишдаги ўсиш кузатилди.

    Хусусан, 2018 йил декабрь ойида банклараро депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси III чорак билан солиштирганда 2,9 фоиз бандга ошиб, 14,2 фоизни ташкил қилди.

    Ликвидликни жалб қилиш бўйича янги инструментларнинг жорий қилиниши ҳамда давлат қимматли қоғозларини муомалага чиқарилиши пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштирилишида операцион кўмак берди.

    IV чоракда кредитлаш ҳажмининг ўсиш суръатлари ўтган чоракларга нисбатан секинлашди.

    Муддатли депозитлар ўсиш суръати 2018 йил август ойидаги секинлашиш ва сентябр ойидаги пасайишдан сўнг, IV чоракка келиб яна тикланди.

    Иқтисодиётдаги ижобий реал фоиз ставкалар, миллий валютадаги депозитлар бўйича нисбатан юқори даромадлилик даражаси ва мажбурий резервлаш тартибининг янги механизмига ўтилиши хорижий валютадаги депозитларнинг жами депозитлар ҳажмидаги улушини 36 фоиздан 30 фоизгача яъни 6 фоиз бандга пасайишига хизмат қилди.

    Марказий банк турли омиллар таъсирида пул-кредит шароитларининг амалдаги ва кутилаётган ўзгаришларини кузатиб боришда давом этади ҳамда юзага келаётган инфляцион хатарларни инобатга олган ҳолда тегишли чоралар кўради.

    Прогнозлар ва асосий хатарлар

    Марказий банк 2019 йил учун инфляциянинг базавий прогнозини 13,5-15,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. Прогнозларга кўра йиллик инфляция даражаси февраль март ойларида ўзининг энг юқори даражасига етганидан сўнг пасая бошлайди, бироқ июнь ойида электр энергияси ва табиий газ тарифларининг навбатдаги оширилиши инфляция пасайиши суръатини секинлаштириши мумкин.

    2019 йилда инфляция суръати тезлашишининг асосий хатарлари иқтисодиётда юқори инфляцион кутилмаларнинг сақланиб қолиши, ҚҚС бўйича янги тўлов механизмининг жорий этилиши ҳисобига алоҳида товар ва хизматлар нархларининг ўсиши, шунингдек энергия ресурслари нархлари оширилишининг иккиламчи таъсири кўламининг кенгайиш эҳтимолининг мавжудлиги билан боғлиқ.

    Пул-кредит сиёсатининг амалдаги йўналишининг сақлаб қолиниши, кредитлар бўйича имтиёзлар беришнинг янги механизмини самарали жорий этилиши, бюджет харажатлари ва дефицитининг белгиланган параметрлар доирасида бўлиши, шунингдек солиқ ислоҳотларининг муваффақиятли тадбиқ этилиши инфляцион жараёнларни секинлашишига ёрдам беради. Марказий банк мазкур шарт-шароитларнинг тўлақонли амалга ошиши таъминланганда 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича инфляция прогнозини қайта кўриб чиқиши мумкин.

    Марказий банк Бошқарувининг қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2019 йилнинг 20 апрелига режалаштирилган.

    26.01.2019, 21:30   Изоҳ (0)   28197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманган давлат университетида тиббий йўналишдаги факультетлар очилади

    26.01.2019, 20:10

    «Ипак йўли» Халқаро университети 2019—2020-ўқув йилида 400 нафар талабани ўқишга қабул қилади

    26.01.2019, 19:34

    Бухоронинг чўл ҳудудларидаги қудуқлар таъмирланмоқда

    26.01.2019, 18:12

    Ўзбекистон Орол бўйича траст фонди учун 60 млн долларлик 19 та лойиҳа тайёрлади

    26.01.2019, 15:55

    Хоразмда каустик сода ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилади

    26.01.2019, 15:30

    Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари экологик ҳашарда қатнашмоқда

    26.01.2019, 15:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Энг кўп обуначига эга клублар: “Реал” етакчи, “Барселона” иккинчи поғонада

    Спорт | 12 июн, 15:45

    UzAuto Моtors’га янги директор тайинланди

    Ўзбекистон | 12 июн, 15:40

    “Қулоқчин орқали гапирар эди”: Брюс Уиллиснинг оғир касаллиги суратга олиш вақтида қандай яширилгани ошкор бўлди

    Кино | 12 июн, 15:35

    Россия ички ишлар вазири “фойдасиз” мигрантларни чиқариб юборишга чақирди

    Дунё | 12 июн, 15:30

    Ҳиндистонда 242 кишини олиб кетаётган йўловчи самолёт ҳалокатга учради

    Дунё | 12 июн, 15:17

    “Толибон”нинг дрон дастури: минтақада янги таҳдид вужудга келмоқдами?

    Ўзбекистон | 12 июн, 15:10

    Ёш болалар билан таътилни қандай қилиб завқли ўтказиш мумкин?

    Лайфстайл | 12 июн, 14:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.