Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов бошчилигидаги делегация Россиянинг Свердловск вилоятида бўлиб турибди. Бу ҳақда «Дарё»га журналист Санжарбек Ҳамидов маълум қилди.
Делегация сафари давомида тиббиёт соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлаш бўйича иккита битим имзоланди.
Урал давлат тиббиёт университети билан ҳамкорлик шартномасига мувофиқ Наманган давлат университетида тўртта йўналиш — даволаш иши, педиатрия, стоматология, фармацевтика бўйича янги факультетлар ташкил этилади. Талабалар янги ўқув йилидан бошлаб қабул қилинади.
Шунингдек, наманганлик тиббиёт ходимлари Урал давлат тиббиёт университетида малака ошириш курсида ўқиб, у ердаги клиникаларда амалиёт ўтайди.
Урал давлат тиббиёт университети ректори Олга Ковтун Наманган вилояти билан ҳамкорлик алоқалари келгусида янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)