Ўзини мамлакат муваққат президенти деб эълон қилган Венесуэла Миллий ассаблеяси спикери Хуан Гуаидо давлатнинг амалдаги президенти билан музокара ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Гуаидо 25 январь куни ўз тарафдорлари олдида қилган чиқиши вақтида Мадуро ҳукуматининг сохта мулоқотига рози бўлмаслигини айтган.
«Можаро ечимини истагандим, аммо мамлакатдаги тузум бунинг устидан кулди. Шу боис, тузумга ва бутун дунёга аниқ-тиниқ билдирмоқчиман: сохта мулоқот ҳеч кимга керак эмас», — деган Гуаидо.
Аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро Гуаидо билан учрашиш таклифини билдирган. Унинг сўзларига кўра, «қаерда ва қачон бўлса ҳам учрашишга тайёр».
Изоҳ (0)