• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Тошкентда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари билан танишди

    Шавкат Мирзиёев 24 январь куни 2019 йилда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига оид маълумотлар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2019 йилда Тошкент шаҳри иқтисодиётига 2 миллиард 700 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш, бунинг эвазига 273 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

    Металлургия, тўқимачилик, озиқ-овқат, қурилиш, фармацевтика, нефть-кимё ва бошқа саноат тармоқларида жами 115 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 103 та, турар жойлар йўналишида 55 та лойиҳа режалаштирилган. Бу 37 мингга яқин иш ўрни яратиш ва аҳолининг маиший шароитларини янада яхшилаш имконини беради.

    Тақдимотда мазкур лойиҳаларнинг соҳалари ва жойлари, маблағларни ўзлаштириш муддатлари таҳлил қилинди.

    Президент лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Хорижий инвесторларга кўмаклашиш, лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

    Инвестиция бўлмаса, иқтисодиёт ривожланмайди. Инвесторларга муҳит, инфратузилма ярацак, иш жойи бўлади, маҳсулот кўпаяди, солиқ тушади. Корхоналарнинг ўз маблағини яна айлантириб, фаолиятини ривожлантиришга рағбатлантириш керак, деди Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбари 8 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида инвестицияларнинг асосий қисмини ўзлаштиришни йилнинг охирги ойларига қолдириш амалиётига чек қўйиб, барча тармоқлар ва ҳудудларда буни биринчи ярим йилликда камида 35 фоизга, тўққиз ойликда 70 фоизга етказиш бўйича топшириқ берган эди. Шунга мувофиқ, Тошкент шаҳрида ҳам жорий йилги инвестицияларнинг 70 фоизини I-III чоракларда ўзлаштириш режалаштирилган. Ҳар бир лойиҳанинг босқичлари, масъуллари ва муддатлари аниқ белгиланган.

    Тақдимотда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни мониторинг ва назорат қилиш механизми ҳақида ҳам сўзлаб берилди. Унга кўра, Тошкент шаҳар прокуратураси бошчилигида пойтахтнинг ҳар бир туманида ишчи гуруҳлар тузилган. Инвесторларга ер ажратилишидан бошлаб, лойиҳа фойдаланишга топширилгунча бўлган барча босқичлардаги чора-тадбирлар аниқ белгилаб қўйилган. Бу лойиҳаларни расмийлаштириш ва амалга ошириш жараёнида шаффофликни, ҳалолликни таъминлайди, коррупцияга йўл қўймайди.

    Шавкат Мирзиёев лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, уларни амалга оширишда юзага келадиган масалаларни тезкор ҳал қилиш, корхоналар ишга тушгандан кейин ҳам уларнинг самарали фаолият кўрсатишига ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади.

    Сергели туманида 100 гектардан зиёд ҳудудда Европа стандартлари бўйича замонавий индустриал технопаркни ишга тушириш режалаштирилган. Бунинг инвесторлар учун қулайлиги шундаки, барча бино-иншоотлар тўлиқ тайёр ҳолда топширилиб, зарур инфратузилма билан таъминланади.

    Бугунги кунда технопаркни лойиҳалаш ишлари бошлаб юборилган, ҳозирданоқ 85 фоиз ер тадбиркорларга ажратиб берилган. Бу ерда 10 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш мўлжалланган.

    Мутасаддиларга технопаркни тезроқ ишга тушириш, юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Тошкент шаҳрида коммунал хизматлар сифатини ошириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларни бошқариш тизимини тажриба тариқасида профессионал бошқарув компанияларига ўтказиш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

    Президент кўп қаватли уйларнинг ҳолати, одамларнинг розилиги бу тизимга боғлиқ эканини таъкидлаб, ушбу тажрибани шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам татбиқ этиш, соҳага ихтисослашган кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди.

    Тошкент шаҳрида замонавий уйлар, меҳмонхоналар, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа иншоотлар барпо этиш, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, коммунал хизматлар бошқарув марказини ташкил этиш лойиҳалари юзасидан ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

    25.01.2019, 08:14   Изоҳ (0)   18867
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бекободда гемодиализ бўлими фойдаланишга топширилди

    25.01.2019, 07:00

    Ўзбекистонда хорижда ишлаётган фуқароларга йиллик стажни сотиб олиш таклиф қилинмоқда

    25.01.2019, 06:12

    Тошкент вилоятида хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг фарзандлари учун саёҳат уюштирилди (фото)

    24.01.2019, 23:51

    Ўзбекистонлик мутахассислар Жанубий Кореяда солиқ маъмурчилигини автоматлаштириш жараёни билан танишди

    24.01.2019, 22:12

    «Яндекс.Тирбандликлар» Тошкент кўчаларини 10 балллик тизим бўйича баҳолай бошлади

    24.01.2019, 21:59

    Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларида цирклар ташкил этилади

    24.01.2019, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.