Республика Ёшлар туризми агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан хизмат вақтида вафот этган Тошкент вилоятилик ҳарбийларнинг фарзандлари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.
Бир кунлик саёҳат давомида 50 нафар ўғил-қиз Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Улуғбек расадхонаси, Гўри Амир мақбараси каби қадимий обида ва зиёратгоҳлар билан танишдилар.
«Ёшлар туризмини ривожлантириш ва улар қалбида Ватанга бўлган муҳаббат, миллий ғурур туйғусини шакллантириш, аждодларимиздан қолган меросларни асраб-авайлашга нисбатан даҳлдорлик ҳиссини янада юксалтириш мақсадида ташкил этилган тадбир ука-сингилларимизда катта таассурот қолдиргани шубҳасиз, — дейди Республика Ёшлар туризми агентлиги ходими Дилфуза Зайниддинова. — Келгуси фаолиятимизда ҳам мана шундай тадбир ва саёҳатларни кўпроқ ўтказишни режалаштирганмиз».
Изоҳ (0)