АҚШ Конгресси вакиллар палатаси президент Дональд Трампга НАТОдан чиқиш учун давлат маблағларидан фойдаланишни ман этувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Конгресс Трампга альянсдан чиқишни тақиқлай олмайди, бироқ буни молиялаштиришни блоклаши мумкин. Шу билан бирга, қонун лойиҳаси НАТО аъзоларини ЯИМнинг 2 фоизини мудофаага сарфлашга чақиради.
Қонунга айланиши учун ҳужжат Сенатда овоз беришдан ўтиши керак, шундан сўнг давлат раҳбари имзолаши лозим. Трамп мазкур ҳужжатга вето қўйиши мумкин.
Изоҳ (0)