Бугунги кунда 40 минг нафар бола мактабгача таълим муассалари билан қамраб олинмаган. Жорий йилда аҳоли талабини қондириш мақсадида хусусий ва давлатга қарашли боғчалар қуриш вазифаси қўйилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров журналистлар билан норасмий учрашувда маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 2019 йил бошларида давлатга қарашли иккита мактабгача таълим муассасалари қурилиши бошланди. Сергели туманида эса пилот лойиҳа ишга туширилган бўлиб, унга кўра янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг 1—2-қаватлари боғчалар ихтиёрига берилиши мумкин. Бунинг натижасида қўшимча 1300 та ўрин яратилади.
Шунингдек, бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан 24 та болалар боғчаси таъмирланиб, қўшимча 3000 та ўрин яратилади. Ёпиқ гуруҳлар (боғчалардаги фойдаланилмайдиган хоналар)ни таъмирлаш орқали эса 219 та гуруҳ тикланиб, яна 5000 дан ортиқ ўрин яратилади.
Изоҳ (0)