2019 йилда Тошкентда паллиатив ёрдам кўрсатилувчи хоспис (махсус тиббиёт бирлашмаси) қурилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров журналистлар билан норасмий учрашувда маълум қилди.
Унинг қаерда қурилиши ҳозирча кўриб чиқилмоқда. Чунки унинг қурилиши катта майдон талаб этади. Эҳтимол у шаҳар чеккасида ёки ҳалқа йўли бўйида қурилиши мумкин. Бинони 1 сентябргача фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Паллиатив бўлим 50 ўриндан иборат бўлиши мўлжалланган бўлиб, келажакда улар сони кенгайтирилади.
Маълумот учун, паллиатив ёрдам — касалликка эрта ташхис қўйиш, пухта текширувдан ўтказиш ва даволаш, шунингдек, психологик ва маънавий ёрдам кўрсатиш орқали инсон ҳаётига хавф солувчи касалликка чалинган беморлар ва уларнинг оила аъзолари ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ёрдам.
Изоҳ (0)