Россия Федерациясида айни пайтда 25 000 га яқин ўзбек ўқувчи-ёшлар таълим олмоқда ва ҳар йили улар сони ўртача 7500 га ошиб бормоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев айтиб ўтди, деб ёзади ЎзА.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Россия Федерацияси Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати ва Фан ва таълим вазирлигининг мутахассислари билан биргаликда «Россия Федерацияси ҳукумати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида таълим ҳужжатларини, малакавий ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро Битим» лойиҳасини ишлаб чиқди. Ишчи гуруҳ учрашуви бўйича тегишли баённома расмийлаштирди ва тайёрланган Битим лойиҳасини дипломатик каналлар орқали ҳар иккала томон Ҳукуматларига киритиш белгилаб олинди.
Мамлакатда Россия олий таълим муассасаларининг филиаллари ва қўшма факультетлари очилмоқда. Ушбу олий таълим муассасалари битирувчиларининг дипломлари синовларсиз тўғридан-тўғри тан олинади.
Изоҳ (0)