«Аякс»нинг 21 ёшли футболчиси Фрэнки де Йонг «Барселона» билан 5 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда «Барселона»нинг расмий сайтида хабар берилди.
Клуб футболчи учун 75 миллион евро тўлади.
Де Йонг жорий йилнинг июнь ойи охирига қадар «Аякс»да тўп суради ва 1 июлдан Каталония клуби таркибига келиб қўшилади.
«Аякс» футболчининг Каталония клубида эришадиган натижаларига қараб 11 миллион евро бонусга ҳам эга бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Фрэнки де Йонг ушбу мавсум 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)