• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    «Бегона қўл синдроми» нима?

    Нэшвил неврологлари ҳаракатларимизни англаш учун жавоб берадиган мия зоналарини аниқлади. Бу ирода эркинлигини англаш учун кичик қадам эди. Republic нашри бу тадқиқот тафсилотларини келтиради.

    Фото: PA

    Фото: PA

    Аввало ирода эркинлигининг мавжудми йўқми деган саволга аниқлик кирицак. Одамлар ҳаракатларнинг бевосита иштирокчисими ёки шунчаки пассив кузатувчиларми? Ушбу саволларга олимлар ҳали узоқ даврларгача жавоб тополмаслиги мумкин, бироқ улар секин-асталик билан ушбу жараёнга яқинлашиб бормоқда. Аввалига Вандербильт университети неврологлари одамларнинг ўз ҳаракатлари ва қарорларини қай даражада бошқара олишини аниқлашнини бошлади. Улар буни бегона қўл синдроми ва акинетик мутизм бўлган беморлар миясининг шикастланган жойини ўрганди.

    Бегона қўл синдроми — мураккаб психоневрологик бузилиш. Ушбу синдромда битта ёки иккала қўл ҳам ўзича ҳаракатланади. Кўп ҳолларда ушбу касаллик эпилепсия хуружи билан кузатилади. Акинетик мутизмда эса ҳолат янада мураккаброқ кечади. Ушбу касалликни неврология жуда камдан-кам учрайдиган синдром сифатида тавсифлайди. Ушбу синдромда одам деярли гапирмайди ёки ҳаракатланмайди ёхуд ушбу қобилиятдан умуман маҳрум, бироқ жисмоний жиҳатдан на нутқий на ҳаракатда чегараланмаган. Маълумки, бундай касалликка чалинган кишилар атрофдаги оламни кузатиши, овоз манбаларини ишлаши ва умуман ҳаракат тушунчасини тлалигича сақлаши мумкин.

    Шифокорлар аллақачон бегона қўл ва акинетик мутизм синдромлари бош миясининг шикастланиши билан боғлиқлигини белгилаган, бироқ конкрет сабаблари аниқланмаган. Вандербильт университети тадқиқотчилари бош мия шикастланиши акс этган барча тасвирларни йиғди. Ушбу тасвирлар ёрдамида улар бир вақтнинг ўзида фаоллаштирилган мия соҳаларининг харитасини тузиб чиқишди — миянинг бу соҳалари мия тармоқлари сифатида ҳам маълум. Агар неврологларга текширувга қадар шикастланиш тасодифий жойда пайдо бўлгандек туюлган бўлса, харита шикастланишлар доимо битта ва айнан мия тармоқларида жойлашганини белгилашга ёрдам берди.

    Шундан сўнг тадқиқотчилар текширувдан олинган натижаларини миянинг вақтинчалик стимуляциясидан сўнг ҳаракатланишни йўқотган беморларнинг маълумотлар билан таққослади. Бу усул паст вольтли электродлардан ёки миянинг алоҳида қисмларининг вақтинчалик ўчиши учун йўналтирилган магнит майдонларидан фойдаланишга асосланади. Бундай усулда Паркинсон касали даволанади.

    Кейинги таҳлилллар акинетик мутизм бўлган беморларда шикастланиш онгли ҳаракатланишда зарур бўлган миянинг олд чизиқ илдизида йиғилган. Ўз навбатида, бегона қўл синдромидан азият чекадиган инсонларда олимлар кўпинча шикастланишни чакка суяк-умуртқа ўтиш жойида аниқлашган. Миянинг ушбу қисми ўзини англаш ва жисмоний фаолликни бошқаради. Бироқ бош мия ярим шарининг энг кам ўрганилган, ўзини англашга жавоб берадиган қисмида олимлар деярли шикастланиш ўчоқларини топа олмади.

    Тадқиқотчилар, шунингдек, онгли ҳаракат йўқолишига сабаб бўлувчи мия тармоқлари шикастланиш тармоқларига мос келишини аниқлади. Бу аниқланган мия тармоқлари ҳам онгли ҳаракат ва уларни бошқаришимизни англаш учун жавоб беришини тахмин этишимизга имкон беради. Шундай қилиб, олимлар миянинг айнан қайси ҳудуди ҳаракатларимизни англаш учун жавоб беришини тушуна бошлади.

    Гарчи ушбу жараёнлар эркин ирода билан боғлиқ бўлса-да, янги тадқиқот инсон мияси барча ҳаракат ва қарорлар учун жавобгарликда мутлақо мустақил бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб беришга уринмайди.

    Райан Дарби, тадқиқот раҳбари

    Шунингдек, Лондон коллежидан Патрик Хеггард «ҳаракат қилиш ва қарор қабул қилиш қобилияти шахсиятни ва жамиятимиз қандай фаолият юритаётганини белгилаш учун асос ҳисобланишини» таъкидлайди. Хеггарднинг фикрича, янги тадқиқот нейробиология муайян ҳаракатни қандай ва нега бажаришини секин-асталик билан аниқлашини кўрсатади.

    Бош мия фаолиятининг бузилиши кўп касалликларга, жумладан, дислексияга сабаб бўлади. Дислексия пайдо бўлишига сабаб худди бегона қўл ёки акинетик мутизм каби миянинг айрим қисмларида ўқиш ва ёзиш кўникмасининг бузилиши ҳисобланади. Кўпчилик одамларда битта кўзи яхшироқ кўради — ўнгақай ёки чапақайлик каби. Яхшироқ кўрадиган кўз пастроқ даражада кўрадиган кўзга нисбатан кўпроқ мия нейронлари билан боғланган. Дислексия синдромли кишиларда иккала кўз рецепторлари ҳам бир хил. Агар фотосигнал ҳар иккала кўзга туширилса, бош мия тасвирни қайси гуруҳ рецепторларига йўналтиришни танлолмайди, натижада англаш жараёни секин кечади. Дислексия бўлган беморлар ўқиш пайтида ҳарфларни адаштиришади (масалан, «д» ва «б» ҳарфларини).

    Нэшвиллик Америка олимлари билан параллел равишда испаниялик тадқиқотчилар бош мия соҳасига оид яна бир тадқиқот ўтказди. Барселонадаги Наварра университети қошидаги IESE бизнес мактаби мутахассислари харид қилишда кўпроқ нима таъсир кўрсатишини аниқлашга қарор қилди. Маълум бўлишича, ҳаммаси катта ёки жуда кичик опциялар имконияти миқдорига боғлиқ экан.

    «Ортиқча танлов» тушунчаси мавжуд. Бу тушунча орқали кўплаб муқобилла орасидаги танловда когнитив жараён бузилиши изоҳланади. Тадқиқотчиларни анчадан бери ортиқча миқдорда вариантларни танлашнинг нейробиологик механизмлари масаласи ўйлантиради. Бундай вазиятларда киши нимани ва қандай танлайди? Мия бунга қандай жавоб қайтаради?

    Елена Реутская раҳбарлигидаги олимлар fMRT’дан фойдаланиб тажриба ўтказди. Тажрибада 19 киши қатнашди. Ҳар бир киши 6,12 ёки 24 хил табиат суратларидан бирини танлаш зарур эди, кейин танлаган тасвирларини чоп эицҳ учун финжон ёки футболка танлаш сўралди. fMRT текшируви вақтида неврологлар чизиқли тана ва олд чизиқ илдизларини диққат билан ўрганди — миянинг айнан шу соҳалари қарор қабул қиилишда объектив танловни баҳолаш учун жавоб беради.

    12 сурат орасидан танлаган иштирокчилар учун танлов осонроқ бўлганлиги аниқланди. Олти ёки 24 кадрдан танлаган иштирокчиларга нисбатан уларда чизиқли тана ва олд чизиқ илдизи юқорироқ бўлган. Бу муаллифлар 12 рақами кўп миқдордаги танловда оптимал сон эканлиги ҳақида хулосага келишига сабаб бўлди. Тадқиқот муаллифлари 12 рақамини қарор қабул қилишнинг рационал аксиомаси деб ҳисоблаш мумкин эмаслигини аниқлади. Бу рақам тажриба учун танланган. Шуниси муҳимки, охирги танлов предметнинг тавсифи ва инсон учун қандай аҳамиятга эга эканлиги билан боғлиқ.

    23.01.2019, 20:27   Изоҳ (0)   35692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар мия ишини яхшилаш усулини топди

    23.01.2019, 07:43

    Австралия қирғоқларида топилган мавжудот интернет фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди

    23.01.2019, 06:15

    Антарктидада сирли организм қолдиқлари топилди

    22.01.2019, 11:19

    Шотландияда тарихдаги энг қадимий кимёвий элементлар жадвали топилди

    18.01.2019, 21:27

    Олимлар илк бор инсон қон томирларини ўстирди

    18.01.2019, 10:53

    Ойда униб чиққан илк ўсимликлар нобуд бўлди

    17.01.2019, 10:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.