Инсоният тарихида илк бор Хитойнинг «Чанъэ-4» зондида униб чиққан ўсимлик нобуд бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Аввалроқ Ойда картошка ва пахта уруғи униб чиққанлиги ҳақида хабар берилганди.
Хитойлик олимлар ўсимликларнинг ҳалокатига сабаб Ер спутнигида ойли тун эканлигини ва унда ҳаво ҳарорати - 170 даражагача тушиши мумкинлиги билан тушунтирмоқда.
Шунингдек улар мазкур тажрибада ўсимликлар узоқ умр кўриши кўзда тутилмаганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)