Қора денгизда ёниб кетган иккита танкер денгизчилари ҳалок бўлган деб тан олинди, дея хабар беради «MK.ru».
Шундай қилиб, қутқарув-қидирув операцияси ҳолати ўзгартирилган. Қурбонлар сони 20 киши бўлиши мумкин.
Кемалардаги ёнғин ҳали ҳам давом этиб, уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Айни дамда 12 киши қутқарилган, 10 киши ҳалок бўлган, яна ўн нафар денгизчининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Танзания байроғи остида ҳаракатланган «Канди» ва «Маэстро» танкерлари Қримнинг Такилидан 15 денгиз мили узоқлигида нейтрал сувларда ёниб кетган.
Маълум бўлишича, танкерларга Темрюкда суюлтирилган газ ёқилғиси қуйилган бўлиб, кейинроқ бир кемадан бошқасига ёқилғи қуйила бошлаганда ёнғин содир бўлган. Таъкидланишича, танкерлар ёқилғи билан кулранг схема бўйича ишлаган.
Экипаж аъзолари Ҳиндистон ва Туркия фуқароларидан таркиб топган бўлиб, ҳозирда Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан одамларнинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)