22 январь, сешанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг 1/8 финал босқичи доирасида навбатдаги учрашув якунланди.
Унда Жанубий Корея терма жамоаси Баҳрайн билан кураш олиб борди.
Ўйиннинг 43-дақиқасида Ҳи Чан Ҳванг ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқага келиб Баҳрайн терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Марзуқ ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади.
Биринчи 15 дақиқалик бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Ҳонг Чул ўрнига майдонга тушган Ким Жин Су бош билан зарба бериб, Баҳрайн дарвозасини ишғол қилди (2:1) ва жамоасининг кейинги босқичга чиқишини таъминлади.
Жанубий Корея термаси мусобақанинг 1/4 финал учрашувида Қатар—Ироқ учрашуви ғолиби билан беллашади.
Осиё Кубоги—2019
1/8 финал баҳслари
22 январь, сешанба
Жанубий Корея—Баҳрайн 1:1
Голлар: 1:0 — 43 Чан Ҳванг, 1:1 — 77 Марзуқ, 2:1 — 105 Ким Чин Су.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)