Ўтган йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 33,8 миллиард долларни ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 27,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Экспорт ҳажми 14, 2, импорт ҳажми эса 19,5 миллиард доллардан иборат бўлди. Ташқи савдо салдоси минус 5,2 миллиард долларни ташкил этди.
2018 йил 11 ойи якуни бўйича бу фарқ янада кўпроқ — 6 миллиард долларга тенг эди. Декабрда экспортнинг кескин ошиши ҳисобига уни қисқартиришга муваффақ бўлинди.
Изоҳ (0)