Самарқанд шаҳридаги «Чуқур йўл» кўчаси ачинарли ҳолатда, деб хабар берди ЎзА.
Маълум бўлишича, ҳудуддан ўтган ичимлик сув қувури уч-тўрт жойидан тешилган. Бунинг оқибатида қанча миқдорда сув исроф бўлмоқда. Аҳолининг айтишича, бу ҳолат анчадан бери давом этмоқда.
Ёғингарчилик кунларида бу кўчадан ўтиш қийинлашади. Кўчанинг икки томонида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва ювиш шохобчалари ҳам белгиланган тартиб-қоидаларга жавоб бермайди.
Хабарда айтилишича йўлларнинг нотекислиги сабабли кўчанинг ҳаракат қисмида тўхтаб турган машинлар сабабли тартибсизлик янада кучаймоқда.
Изоҳ (0)